Кириш Регистрация
11/09 19:00 Локомотив 3-0 Машъал
11/09 19:00 Бухоро 1-4 Навбаҳор
11/09 23:45 Венеция 2-4 Фиорентина
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия

Хамес Родригес «Атлетико Насьональ»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» клуби ижтимоий тармоқларда ярим ҳимоячи Хамес Родригес эркин агент сифатида жамоа сафига қўшилганини маълум қилди.

Хамес Родригес фаолияти давомида «Порту», «Монако», «Реал» Мадрид, «Бавария», «Эвертон», «Сан-Паулу», «Райо Вальекано», «Леон», «Миннесота Юнайтед» ва бошқа жамоаларда тўп тепган.

«Реал» сафида колумбиялик футболчи икки марта Испания чемпиони бўлган. Шунингдек, у «қироллик клуби» билан икки мартадан Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Унинг совринлари орасида яна бир марта Испания Суперкубогидаги ғалаба ҳам бор.

«Бавария» билан Родригес икки марта Германия чемпионати ва бир марта мамлакат кубогида ғолиб чиққан.

«Порту» таркибида эса у уч марта Португалия чемпиони бўлган. Шунингдек, бир мартадан Португалия кубоги, мамлакат Суперкубоги ва Европа лигасида ғолибликни қўлга киритган.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:27, 12.09.2026.
Ўқилди: 319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик