Бугун — 4 март куни Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси Тошкентда Uzbek Tigers’га қарши жангларда иштирок этади. Унга «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
3-турдаги рақиб ва ниҳоят пойтахт Тошкентда қабул қилинади. Рақиб — Patriot Boxing Team бунга қадар қозоғистонликлардан 2:3 ҳисобида енгилган ва хитойликларни 4:1 ҳисобида таслим қилган.
Боксчилар орасида Рио—2016 қаҳрамони Ҳасанбой Дўстматов ҳамда China Dragons’га қарши жанг арафасида жароҳат олиб, рингга чиқа олмаган Элнур Абдураимов бор.
WSB
Осиё минтақаси. 3-тур
4 март, шанба
-49 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Батор Сагалуев
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов — Дмитрий Шарафутдинов
-64 кг: Элнур Абдураимов — Радмир Абдураҳмонов
-75 кг: Исроил Мадримов — Ражаб Ражабов
+91 кг: Зухриддин Маҳкамов — Ислом Текеев
Маълумот учун, 56 килограмм вазнда Абдулҳай Шораҳматов Хитойда рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Энди унга яна бир бор имконият берилади.
МТРКнинг «Спорт» телеканали Uzbek Tigers боксчилари иштирокидаги жангларни тўғридан-тўғри трансляция қилади. «Бунёдкор»нинг «Сўғдиёна»га қарши 18:00 да старт оладиган ўйини эса ёзиб олинган ҳолда кечки эфирда намойиш қилинади.