Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Сергей Лушчан: “Зоб Аҳан”га қарши ўйин учун тайёрлаган режамиз бор

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан ва клуб аъзоси Нурулло Тўхтасинов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эртанги ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Бизга осон бўлмайди, аммо бунинг учун ҳаракат қиламиз. “Бунёдкор” ёшларга ишонишда давом этади, улар ўзбек футболининг келажаги. Акрам Комилов сариқ карточкаси туфайли бўлажак ўйинни ўтказиб юборади. Элдор Шомуродовда бироз чарчоқ аломатлари бор. Бундан ташқари, у терма жамоа олдида турган муҳим ўйин учун жалб қилинган. Эртага нима бўлишини фақат вақт кўрсатади. 

Бўлажак ўйин учун тайёрлаган режамиз бор. Бундан ташқари бошқа режалар ҳам тузиб қўйганмиз. Аммо улар ҳақида ҳозир айта олмайман. Барчаси эртага майдонда намоён бўлади”, – деди Сергей Лушчан.

“Бунёдкор” эртага фақат ғалаба учун майдонга тушади. Жамоа бунга тайёр, ички муҳит ҳам яхши. Шунинг учун эртанги баҳсда муваффақиятга эришмоқчимиз. “Зоб Аҳан”дан қўрқмасдан ҳаракат қиламиз”, – дея ўз фикрини билдирди Нурулло Тўхтасинов.    

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” беллашуви эртага, 13 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади. 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:29, 12.03.2017.
Ўқилди: 8845 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик