Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

ФИФА: Дастлабки йил сарҳисоби

Баҳо:
+ | -

Мана, бир йилдирки, ФИФА Жанни Инфантино раҳбарлиги остида фаолият юритмоқда. Шу пайт­га қадар бизга кўнғирсоч Платинининг яқин дўсти сифатида таниш бўлган тақирбош жаноб хал­қаро ташкилотни ўта драматик воқеалардан сўнг қабул қилиб олганди. Шундан бери жаҳон матбуоти ФИФАни унутиб қўй­гандек, гўё -  ташкилотга оид хабарлар сезиларли даражада кама-йиб кетди. Аксинча, мухлисларга УЕФА дои-расидаги мусобақаларнинг бош қуръакаши сифатида танилган хушчақчақ жаноб энг юксак лавозимда ишламоқда. Ваҳоланки, Блаттернинг истеъфоси, бир қатор йирик футбол намояндаларининг ҳибсга олинишига олиб келган можаролардан кейин ташкилот фаолиятини нормал изга солиш, нуфузини тиклаш иложсиздек туюлганди. Бири йиллик муддат тарих учун ўта қисқа вақт ҳисоблансада, янги йўлбошчи ўз вазифасини аъло даражада адо этмоқда.

Қандай ишлар амалга оширилди?

ЖЧ иштирокчилари сонини кўпайтирди

Мазкур янгилик Жанни Инфантино футбол тахтини эгаллаганидан ке­йинги энг йирик ўзгариш бўлди. Аввалига Жанни иштирокчи жамоалар сонини 40тага етказиш ниятида эди, амалда янада кўпроқ - 48тагача кўпайтиришга қарор қилди. Тўғри, кенгайтирилган формат 2026 йилги мундиалдан бошлаб кучга киради. Тан олиш керак, илк қадам ўта омадли чиқди: фақат Европа вакиллари янгиликни хушламай қарши олдилар, жаҳоннинг қолган барча қитъаларида эса мамнуният билан қабул қилишди. Кўпчиликнинг фикрича, кенгайтирилган мундиалнинг финал босқичига элтадиган йўл анча осонлашади. Албатта, танқидий фикр билдираётганларни ҳам тушуниш қийин эмас - янгилик тўрт йилликнинг бош турнири нуфузини тушириб юбориши мумкин. Нима бўлганда ҳам Инфантино 2019 йили бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловида ўз тарафдорлари сафини кенгайтириб олди.

ФИФАга аъзо ассоциацияларга ажратиладиган маблағларнинг оширилиши

Бу тадбир ҳам ФИФА президентлиги учун бўлажак сайловолди кампаниясида Инфантинога «кўзир» вазифасини ўтайди. Маблағнинг ҳеч қачон ортиқчаси бўлмайди. Янги қоидага кўра, ФИФА­га аъзо бўлган 211та ассоциациянинг ҳар бирига футбол тараққиёти учун 5,5 млн. доллар маблағ ажратилади. Авваллари бу сармояларга коррупцион тизимлар фаол таъсир этгани боис, уларнинг сарфи мавҳум бўлиб қоларди. Ҳозирда ташкил этилган махсус қўмита маблағларнинг айнан футбол равнақи йўлида сарфланишига жавоб беради, лойиҳаларнинг қай тариқа амалга оширилаётганини назорат қилади. Қолаверса, бу чора ФИФА фаолиятининг мусаффолигини таъминлашда асқотади. Ҳозирча ҳеч қандай тортишув ёки можаро юз бермаганидан хулоса чиқарадиган бўлсак, ташкилот рисоладагидек иш олиб боряпти.

Футболчилар фикрига қулоқ сола бошлашди

Жанни Инфантино бир йиллик фаолияти давомида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг вазни ва аҳамиятини ошириш мақсадида ўтмишнинг машҳур юлдузларини ўз ғояларига ишонтира олди. Миллионлаб мухлислар ва футболчиларнинг «кумири» ҳисобланган Роберто Карлос, Карлес Пуйоль, Марсель Десайи, Кафу сингари юлдузлар ФИФАнинг афсоналар жамоаси аъзоси сифатида футболнинг тараққиёти билан боғлиқ муҳим масалаларда маслаҳатчи вазифасини бажаришмоқда!

Авваллари халқаро ташкилотни футболчилар нуқтаи назари билан ҳисоблашмасликда айблаш учун асослар етарли эди. Энди бу ўтмишга айланди. Ҳатто Блаттер, умуман, ФИФА­нинг ашаддий танқидчиси бўлган Диего Марадона ҳам ҳозир элчи сифатида янги ғояларни тарғиб қилмоқда, бошқа бир ҳужумчи - Марко ван Бастен ташкилотда техник тараққиёт бўлимига масъул.

Қандай ишларни амалга ошириш лозим?

2018 ва 2022 йилларда бўлиб ўтадиган ЖЧ мезбонлиги, сайловлари ва коррупцияга оид ички суриштирувлар ҳисоботини эълон қилиш.

Юз бераётган ижобий ўзгаришлар таъсирида прокурор Майкл Гарсиянинг навбатдаги 2та ЖЧ мезбонларини аниқлаш учун бўлиб ўтган сайловлар хусусида тўлиқ ҳисобот бермаганлиги кўпчиликнинг хаёлидан кўтарилди. Адолат пешвоси жамоатчилик ҳукмига атиги 42 саҳифадан иборат ҳужжатни тақдим этганди. Оқибатда кучли норозиликлар келиб чиққан ва Гарсия ўз лавозимидан четлатилганди. Инфантино сайловолди кампания­сидан бошлаб бу можародан четроқда бўлишга интилди. Шуни инобатга олсак, ФИФА жамоатчиликдан пинҳон тутишни лозим топган айрим жиҳатлар йўқ эмаслигини ҳам тахмин қилиш мумкин.

Миллий ФФлардан сармоялар қандай сарфланганлиги ҳақида ҳисоботни талаб қилиш

Одилона фаолият сиёсатининг мантиқий давоми. Халқаро ташкилотнинг ўзидаги ижобий силжишлар яққол бўй кўрсатаётган бўлсада, миллий федерациялар ошкоралик сари унчалик шошилишмаяпти. ФИФА сармоялар салмоғини ошираётган ҳозирги шароитда янги президентдан бу масалага зудлик билан ойдинлик киритиш талаб этилади. Албатта, бунинг учун Инфантино қаттиққўллик ва талабчанликни кучайтириши, маблағлар қайси мақсадларга сарфланганини ошкор этишдан бўйин товлаганларни жазолаши керак бўлади.

Мансабдор шахсларни текширувдан ўтказиш

ФИФА юқори лавозимларни эгаллаш иштиёқида бўлган номзодларни текширувдан ўтказиш борасида муайян мезонларни ишлаб чиқди. Жумладан, номзоднинг судланганлиги, турли қоидабузарлик, можароларга алоқадорлиги синчиклаб ўрганиб чиқилади. Аввалги коррупцион можароларда «қўли» бор ёки улар билан алоқада бўлган барча хизматчиларни алмаштиришга президент улгурганича йўқ, ҳали.

ТВ ҳуқуқлари савдосини тартибга келтириш

Коррупция туфайли кўрилаётган моддий зарарнинг асосий қисми ТВ ҳуқуқлари савдоси ҳисобига тўғри келади. Бунинг сабаби шундаки, келишувлар учинчи шахс - воситачилар орқали амалга оширилади. Натижада «ўроқда йўқ, бошоқда йўқ, хирмонда ҳозир» даллоллар мўмай даромад соҳибига айланмоқдалар. Уларнинг кўмагисиз иш битмайди. Аммо воситачилар фаолияти ҳам чинакам мусаффоликка муҳтож. Хабарингиз бўлса, Коста-Рика ФФнинг собиқ президенти Эдуардо Ли ТВ ҳамда маркетинг ҳуқуқлари савдоси жараёнида пора олганлигига иқрор бўлди. Халқаро ташкилот ва унинг барча бўғинлари порахўрликдан халос бўлмагунича, моддий бойликларнинг қаерга йўқолаётганини билолмай юраверамиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:57, 16.03.2017.
Ўқилди: 8779 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.