Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Сурия - Ўзбекистон. Рақибимиз бизга нисбатан сифатлироқ ўйнаган

Баҳо:
+ | -

Сурия — Ўзбекистон ўйинидан кейин ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Facebook саҳифасида айрим рақамларга эътибор қаратди. Бунда у Wyscout компанияси мутахассиси Олег Сагайдак тақдим этган статистикани ўз ўқувчилари билан бўлишган.

Маълум бўлишича, тўп узатмалари борасидаги кўрсаткич 319 га 366, Ўзбекистон фойдасига. Биринчи бўлимдаги кўрсаткич 155—206 бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда 164—160. Кўриниб турибдики, иккинчи бўлимда сурияликлар ўйинида ўсиш кузатилган.

Ҳужум чизиғидаги ҳаракат борасида эса устунлик Сурия томонида: 77 (32+45). Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 53 (19+34). Бундан келиб чиқадики, Сурия Ўзбекистонга нисбатан хавфлироқ ўйнаган.

Самвел Бабаян жамоасининг ҳар етти узатмасидан биттаси олдинги чизиққа тўғри келади. Сурия эса ҳар тўртта узатмасидан бирини айнан ҳужум чизиғида берган. Бу рақиб ўйинида сифат нисбатан яхшироқ эканидан далолат беради.

Голли вазиятлар борасида ҳам устунлик Сурия томонида — 6:4. Дарвозага зарбаларда ҳам шундай ҳолат — 15:10. Ҳужумни якунлаш — 39:23. Позицион ҳужум — 13:4.

Ҳужумни тўсишда энг яхши кўрсаткич ўзбекистонлик футболчиларга тегишли. Азиз Ҳайдаров 12 бор, Анзур Исмоилов эса 9 бор рақиблари ҳужумини узган. Суриянинг бирорта футболчисида бу кўрсаткич 6 тадан кўп эмас. Ижрочилар Ўзбекистонда яхшироқ бўлса-да, мураббий натижа қила олмаганини кўриш мумкин.

Тўпни мезбонлардан Ал-Мавас 11 бор, Сервер Жепаров эса 9 бор олдириб қўйган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:06, 24.03.2017.
Ўқилди: 15308 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [8498]

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичидаги рақиби маълум бўлди [4458]

ЖЧ-2026. Миср терма жамоаси 1/16 финал босқичидаги рақибини билиб олди [4222]

ЖЧ-2026. Норвегия 1/16 финалида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди [4166]

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 плей-офф босқичидаги рақибини билиб олди [3557]

ЖЧ-2026. Франция терма жамоаси 1/16 финалидаги рақибини билиб олди [3239]

«Барселона»нинг 18 ёшли юлдузи Англиянинг топ-клублари қизиқишига жавоб қайтарди [3071]

«МЮ» Онана ўрнига уч нафар дарвозабондан бирини танлайди [2200]

«МЮ» «Реал» ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр [2177]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [2116]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик