«Арсенал» ва Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес ЖЧ-2018 саралашида Аргентинага (0:1) мағлуб бўлганидан сўнг, аламини яшира олмади.
Футболчи беллашувдан сўнг жамоадошларининг ўйинига норозилик билдирди ва мухлисларни қутлаш учун трибунага бормасдан, кийиниш хонасига кириб кетди.
Кейинроқ у ўз автоуловида тезликни меъёридан оширгани учун полиция томонидан қўлга олинди ва жаримага тортилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилди.