Кеча оқшом Франция ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўтказилди. Французлар ҳужумчиси Антуан Гризманн рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо унинг қувончи бир дақиқа давом этди холос.
Испанияликлар ушбу гол юзасидан испанияликлар ҳакамга эътироз билдиришди. Натижада рефери видеотакрор бўйича мутахассисга мурожаат қилди ва у Хельмут Круг офсайд борлиги ҳақида хабар берди. Шу боис, гол бекор қилинди.
Бу вазиятда Испания 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди ва якунда "қизил фурия" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.