Даниянинг "Брондбю" клуби ишқибозлари миллий чемпионатда "Копенгаген" га қарши учрашувда майдонга бир нечта ўлик каламушларни улоқтирдилар.
Бу ҳақида Британиянинг Sun нашри хабар бермоқда.
Воқеа ўйин тугашига 5 дақиқа волганида рўй берди. "Копенгаген" футболчилари бурчак тўпини тепишга тайёргарлик кўраётган вақтда ишқибозлар улар омонга бир нечта ўлик каламушларни улоқтирдилар.
"Копенгаген" учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи ўриндаги "Брондбю"да 13 очко илгарилаб кетиб, биринчи ўринда бормоқда.