УЕФА Чемпионлар лигасининг чоракфинал жавоб ўйинига ҳакамларни тайинлади.
Хусусан, «Барселона» - «Ювентус» ўйинида голландиялик Бьёрн Кёйперс бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайдиган бўлди. Бу янгилик нафақат «Юве» мухлисларини, балки бутун италияликларни карахт аҳволга солиб қўйди.
Гап шундаки, Кёйперс бошқарган ўйинларда «Ювентус» бирор марта ғалаба қозонмаган – 3 дуранг ва 1 мағлубият. «Барселона» эса голландиялик ҳакамлар ишлаган ўйинларда 3 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган
Аллегрининг аҳволи эса бироз оғирроқ. Унинг бошқарувидаги «Милан» 2012 йилда «Барселона»га 1:3 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этган. Кёйперс эса бу ўйинда италияликлар дарвозасига 2та пенальти белгилаган.
Шу фактларга таяниб, Италияда эфирга чиқадиган Sportmediaset дастури «Юве» футболчиларини ҳушёрликка чақирмоқда. Хусусан «Кьеллини ва дўстлари» жарима майдони ичида қўлларини тўпдан узоқроқда тутишини тавсия қилмоқда.