"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатида "Манчестер Сити" билан дурангдан сўнг (0:0) жамоа яримҳимоячиси Маруан Феллайнининг четалтилиши ҳақида фикр билдирдию
Феллайни рақиб футболчиси Серхио Агуэро билан тортишувдан сўнг четлатилди.
"Феллайни билан боғлиқ вазиятни ТВ орқали кўрмадим. Мен Маруан билан гаплашдим, унинг айтишича уни Феллайни бўлгани учун четлатишган.
Мен Мартин Аткинсон билан (бош ҳакам) ҳам гаплашдим. У ҳақли равишда қизил карточка кўрсатганини айтди.
Менинг фикримча, бу бироз қизил карточка ва жуда ақлли ҳамда тажрибали аргентиналик футболчи.
Феллайни хафа. Унинг фикрича, бошқа футболчи бўлганида уни четлатишмас эди. Маруан Агуэронинг айёрлик қилганини айтди. Биз 15 дақиқа чарчаган ҳолда ўйнадик", - дейди Моуриньо.