«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Монако» (2:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ёш ҳужумчи Килиан Мбаппе билан футболка алмашган эди.
Тажрибали посбон нега бу ишни қилганини тушунтирди.
«Ёшлигимда ҳеч ким мен билан футболка алмашишни истамас эди. Албатта бу менга ёқмаган. Шулар эсимга тушиб кетганидан сўнг, Мбаппе билан футболка алмашишга қарор қилдим» - деди Буффон AS хабарида.