Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

FIFA Кенгаши ЖЧ-2026да конфедерациялар учун квоталарни тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) Кенгаши 2026 йили ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида конфедерациялар учун ажратилган квоталарни тасдиқлади.

Энг кўп ўрин Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) га тақдим этилади — 16 та йўлланма, деб хабар қилинади ФИФА расмий сайтида.

ФИФА Кенгашининг мажлиси сешанба куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида бўлиб ўтди.

Мажлисда ФИФА кенгаши бюросининг таклифи ратификация қилинди. Унга кўра конфедерациялар ўртасидаги квоталар қуйидаги тарзда тақсимланган:

ОФК (Осиё) – 8,5 квота;
КАФ (Африка) – 9,5 квота
КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси давлатлари) — 6,5 квота;
КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка) — 6,5 квота;
ОкФК (Океания) — 1,5 квота;
УЕФА — 16 та квота.

Мезбон давлат квотаси автоматик равишда у тааллуқли бўлган конфедерация квотаси ичидан олинади.

2026 йилги жаҳон чемпионати янгича форматда — 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Иккита етишмаётган квота қитъалараро турнирда ўйналади. Унда УЕФАдан ташқари ҳар бир конфедерациялардан биттадан жамоа иштирок этади ва қўшимча равишда мезбон аъзо бўлган конфедерациядан яна битта жамоа қўшилади.

Квоталарнинг якуний тасдиғи 11 май куни Манамада ўтаётган ФИФА конгрессида ўтказилиши керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:54, 10.05.2017.
Ўқилди: 11033 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.