Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 62-ўриндан жой олди

Баҳо:
+ | -

ФИФА терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 582 очко билан 62-ўриндан жой олди.

Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 2 поғона йўқотди. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо мамлакатлар орасида Ўзбекистон  термаси ҳамон 6-ўринда бормоқда. Эрон терма жамоаси ҳам 2 поғона йўқотган бўлишига қарамай, Осиёда пешқадамликни сақлаб қолди. Кучли учликда ўзгариш юз бермаган.

1 (30). Эрон – 829 очко;

2 (43). Жанубий Корея – 703 очко;

3 (45). Япония – 689 очко;

4 (48). Австралия – 681 очко;

5 (53). Саудия Арабистони – 636 очко;

6 (62). Ўзбекистон – 582 очко;

7 (75). БАА– 450 очко.

8 (77). Сурия – 436 очко;

9 (82). Хитой – 425;

10 (88). Қатар –374 очко.

ФИФА рейтингида Бразилия 1715 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринни Аргентина (1626 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1511 очко) жой олган. Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария, Испания ва Польша (иккаласи 10-ўрин) терма жамоалари эгаллаган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:20, 01.06.2017.
Ўқилди: 7301 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик