Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Азизбек Ҳайдаров: «Имконият бор экан, курашаверамиз» (интервью)

Баҳо:
+1 | -

Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров оз эмас, кўп эмас, нақ 6 йил фаолият юритган БААнинг «Ал-Шабаб» клубини тарк этганди. Шундан сўнг кўп вақт ишсиз қолмади: қисқа муддат ичида БАА про-лигасига қайтган «Ажман» клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Мазкур келишув амалга ошгач, футболчимиз Тошкентга қайтиб келди. Биз ушбу фурсатдан фойдаланиб, Азизбекдан эксклюзив интервью олдик.

- Мартнинг сўнгги кунлари терма жамоа йиғини сабаб Тошкентга келгандим, - дея сўз бошлади А.Ҳайдаров. - Ўшандан кейин мана, яна шу ердаман. Бу сафар ҳам таътил, ҳам терма жамоа йиғини сабаб она Ватанга қайтдим. БАА чемпионати якунланганидан сўнг орада бир муддат ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Шу сабабли ҳам терма жамоа йиғини бошлангунича Тошкентнинг «Локомотив» клуби машғулотларида иштирок этяпман. Бу ерда мендан ташқари Сервер Жепаров ва Темурхўжа Абдухолиқов ҳам спорт формасини ушлаб туриш мақсадида бирга шуғулланишяпти. Мана, бугундан (суҳбат 30 май куни уюштирилган, - муаллиф) терма жамоа ихтиёридамиз. Эртадан Таиланд терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувига тўлақонли тайёргарлик маш-ғулотлари бошланади.

- Эронга қарши кечадиган учрашувда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бундан аввал ҳам «Озоди» стадионида ўйнагансиз. Бундай маҳобатли аренада ҳаракат қилиш меҳмон жамоа футболчиларига қай даражада қийинчилик туғдиради?

- Ҳа, ўзига яраша салобат босади. Лекин бизни ғалабадан ўзга натижа қониқтирмайди. ЖЧ-2018га чиқиш ҳақида ўйлаётган эканмиз, бу ўйинда 3 очкони қўлга киритишимиз шарт. Шу ўринда бир нарсани тан олишни хоҳлардим. Сўзларим кимгадир оғир ботиши мумкин, лекин мен ҳамиша ҳақиқатни гапиришга интиламан. Тасаввур қилинг, биз Эрон термасини мағлуб этдик ва якунда ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритдик. Лекин айни пайт мундиалда ўйнашга тайёрмизми? Жуда кўп жамоалар ЖЧга чиқади. Ўз вақтида КХДР, Саудия Арабистони каби термалар мундиалда иштирок этди. Лекин улар мунтазам равишда ЖЧда ўйнамайди-ку! Қандайдир омад туфайли йўлланмани қўлга киритиб олади ва кейин бир неча 10 йил кўринмай кетади. ЖЧ-2014 финал босқичига чиқишимиз учун бизга омад етишмаганди. Иккита  гол бизни мундиалдан мосуво қилганди. Ҳар сафар бизда, мухлисларимизда «Термамиз ЖЧга чиқа олармикан, бу сафар орзумиз рўёбга чиқармикан?», деган саволлар бўлмаслиги лозим. Жамоа кучли ва рақобатбардош бўлса, ҳаммамизда ишонч туғилади. Ўз-ўзидан бундай саволларга ҳам ўрин қолмайди. Мухлислар, яқинларим, раҳматли отам ҳам «Қачон ЖЧга чиқасизлар?», деган саволни жуда кўп берардилар. Инсонлар ўзи шундай-да, аввал йўлланмани қўлга кирит, дейди, кейин эса мундиалнинг финал босқич ўйинларида ғалаба қозонишни талаб қилади. Айтмоқчиманки, пойдевор мустаҳкам бўлиши шарт. Кейинги авлод футболчилари ҳам ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишга тайёр туришлари лозим. Бир марта ЖЧга чиқиб, кейин бундай имкониятни яна 50 йил кутиш тўғри эмас. Бу шахсий фикрим. Жанубий Корея, Япония, Австралия, Эрон термалари сўнгги 10 йилликни олсак, деярли мунтазам равишда мундиалларда иштирок этиб келишяпти. «Нимага?» деган ҳақли савол туғилади. Чунки бу мамлакат футболида барқарорлик бор. Терма жамоасининг пойдевори мустаҳкам, ички чемпионати эса кучли. Турли ёшдаги терма жамоалари ҳам мунтазам равишда жаҳон чемпионатлари финал босқичида қатнашиб келишяпти. Эртага бу ёшлар ўз мамлакатларининг миллий терма жамоалари сафида ҳам муносиб тарзда ўйнай олишади. Аччиқ бўлсада айтаман, бизда ҳозирча бундай эмас. Эрон, Корея, Япония каби қитъамизнинг кучли терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинларда гол урармиканмиз, деган хаёлда бўламиз. Нима учун ҳозир номи санаб ўтилган жамоаларни бемалол юта олмаймиз? Чунки бизда мустаҳкам пойдевор йўқ. Бундан 4-5 йил аввал ўсмирларимиз ҳам, ёшларимиз ҳам ЖЧ финал босқичига чиқарди. Сўнгги бир-икки йилда бундай бўлмаяпти. Миллий жамоамизнинг 4 йил аввалги таркиби ҳозир деярли ўзгармаган. Ўшанда 14 очко билан ЖЧ-2014га чиқа олмагандик. Бу сафарги саралашда гуруҳларда жамоалар сони биттага кўпайган. Рақиблардан очко тортиб олиш қийин кечяпти. Албатта, мазкур ҳолатда мураббийнинг ҳам жуда катта иши бўлиши керак. Бу саралашнинг ҳал қилувчи босқичида уларнинг маҳорати биринчи даражага чиқади. Тактикалар курашида қайси мутахассис кучли бўлса, унинг жамоаси муваффақият қозонади. Тўғри, майдонда футболчи ҳаракат қилади, лекин ҳамма нарса ҳам унга боғлиқ эмас. Масалан, Португалия терма жамоасини олайлик. Роналду жамоадошлари ниманинг эвазига Европа чемпиони бўлишди? Албатта, мураббийнинг маҳорати сабаб ўз мақсадларига эришишди. Қолаверса, омадга ҳам боғлиқ жойи бор. ЖЧ-2014 саралашида Эрондан кучли эдик, лекин омад бизга кулиб боқмади. Асосий рақибни мағлуб этяпмиз-у, лекин мундиалга биздан енгилган жамоа чиқяпти. Мисол учун, Сурияга қарши кечган ўйинда мағлубиятга учрадик. Ваҳоланки, ўша баҳсда камида бир очко нақд эди.

Ҳужумга берилиб кетиш натижасида битта қарши ҳужумни ўтказиб юбордик ва бунинг натижасида дарвозамизга сўнгги дақиқада пенальти белгиланди. Ўша бир очко биз учун жуда ҳам зарур эди. Ишқилиб, Малайзияда олинмаган бир очко бизга етмай қолмасинда, шунисидан қўрқаман. Яна Эрон билан Теҳронда бўлиб ўтадиган ўйинга қайтаман. Сафарда бу жамоани мағлуб этишнинг ҳечам иложи йўқ, демоқчи эмасман. Бундан аввалги саралашда ҳам Эрон майдонида 3 очкони қўлга киритганмиз. Бу ишни яна бир бор такрорлашимиз мумкин. Лекин айни пайт Эрон биздан ҳам кучлироқ, ҳам омадлироқ кўриняпти. Ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Мураббийи Карлуш Кейруш ҳам мана 5-6 йилдан бери ишлаб келяпти. Футболчилар бир-бирини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилади. Агар Теҳронда тўғри тактика танланиб, ўз ўйинимизни кўрсата олсак, ғалабага эришишимиз мумкин. Эрон ўз майдонида ўйнайдими, меҳмондами, ҳимоявий футбол намойиш этади. Рақиб нисбатан кучсизроқ бўлса ҳам ҳимоядан ўйнайди. Ўйлашимча, шундан келиб чиққан ҳолда ўйинга тўғри тактика танлаб, Эронни мағлуб этишимиз шарт. Бу йил 32 ёшга тўламан. Керак бўлса, ҳозир ўз ўрнимни ёш футболчиларга бўшатиб беришга тайёрман. Ҳозир ўз позициямда энг яхши футболчиман, шунинг учун майдонга тушяпман, демоқчи эмасман. Интернетда чоп этилган хабарлар остида мухлислар томонидан ёзилаётган фикрларни эринмай ўқиб чиқаман. Азиз қачон терма жамоадан кетади, қабилидаги гап-сўзларга дуч келаман. Мен ҳозироқ кетишга розиман ва бунга тайёрман. Лекин мураббий «Сенга ишоняпман», деб турса, «Йўқ, менга ишонманг», демайман-ку! Футболчи оёғи юришдан тўхтагунича тўп тепгиси келади. Менда ҳам худди шундай истак бор. Мухлисларни тўғри тушунаман. Улар чин юракдан мухлислик қилганликлари учун ҳам терма жамоани тезроқ жаҳон чемпионати финал босқи-чида кўришни хоҳлашади. Майдондаги ҳаракати учун футболчини койийди, лекин кўча-кўйда кўриб қолса, саломлашади. Мухлислар шундай талабчан бўлишади. Келинг, яхши ният қилайлик. Шу сафар жаҳон чемпионатига чиқайлик ва бу билан мухлисларнинг орзусини рўёбга чиқарайлик. Дарвоқе, футболга бўлган эътибор ва қарашни ўзгартириш керак. Фикримни Бельгия мисолида тушунтиришга ҳаракат қиламан. Бу мамлакатда миллий терма жамоанинг ишлари орқага кета бошлаганидан сўнг хусусий академияларга урғу қаратилди. Турли ёш тоифасидаги футболчилар бир вақтнинг ўзида ҳам хусусий, ҳам клублар қошидаги академияларда таҳсил олишни давом эттиришди. Бунинг натижасида кучли рақобат юзага келди. Бу эса ўз мевасини бермасдан қолмади. Бугунга келиб Бельгия футболининг олтин авлоди шаклланган, десам янглишмайман. Ўз вақтида улар Европа чемпионатига мезбонлик қилишганди. Ўша қитъа чемпионатидан келиб тушган маблағ тўлалигича мамлакат футболи ривожига сарфланди. Айтиб ўтганимдек, хусусий академияларга эътибор қаратилди. Бизда ҳам шу усулни қўллаш керак. Лекин билишимча, мамлакатимизда хусусий академия жамоалари шаҳар чемпионатларига қўйилмайди.

- Худди сиз айтаётган ҳолат БААда қандай йўлга қўйилган?

- Амирликларда ҳар бир жамоага давлат бюджетидан пул ажратилади. Ҳомийлар ҳам ўз томонларидан маълум миқдорда маблағ беришади. Очиғини айтаман, БААнинг маҳаллий футболчилари бизнинг ўйинчилардан кучли эмас. «Ал-Айн» ёки БААнинг бош-қа клублари ОЧЛ доирасидаги учрашувларда бизнинг жамоаларни Тошкентга келиб мағлуб этиб кетишади. Лекин бу уларнинг футболчиларимиздан устунлигини кўрсатмайди. Бизникилар индивидуал тарзда жуда кучли. Фақат футбол ҳақида ўйлашади. Амирликларда ўйнаётган маҳаллий футболчиларнинг бошқа касби ҳам бор. Футболдан кейин ўз иши билан шуғулланади. Клублари асосан легионерларга суянади. Айниқса, ОЧЛ йўлланмалари учун курашадиган жамоалар бунга жиддий эътибор қаратади. Савияси юқори легионерларни харид қилади. Маҳаллий футболчилар эса айнан легионерлардан ўрганади. Ўз вақтида мамлакатимизга Ривалдо, Сколари, Зико каби дунё тан олган футболчи ҳамда мураббийлар келишди. Биз улардан озмунча футбол сир-асрорларини ўргандикми? Ҳар бир машғулотига чиққанингизда ниманидир ўрганасиз. Чунки улар биздан 100та кўйлак кўп йиртган. Агар «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», «Насаф», «Динамо», «Сўғдиёна» каби жамоалар савияси юқори легионерларни олиб келишса, рақобат кескин ошиб кетади. Бунинг натижасида терма жамоамизда ҳам ўсиш кўзга ташланади.

- Ўзбекистон чемпионатини ҳам кузатяпсизми?

- Албатта, жорий мавсум баҳсларини мириқиб томоша қиляпман. Тошкентда ўтган бир нечта учрашувларни стадиондан кўрдим. Ўзгариш жуда ҳам катта. Кутилмаган натижалар қайд этиляпти. Масалан, кубок доирасидаги «Пахтакор»-«Насаф» учрашувини олайлик. Қаршилик футболчилар намойиш этган ўйин менда жуда илиқ таассурот қолдирди. «Қўқон-1912», «Навбаҳор» жамоалари кўрсатаётган ўйинлар сабаб мухлислар яна стадионга қайта бошлашди. Намангандаги аренага баъзан мухлис сиғмай қоляпти. Ўз навбатида, ўйинларнинг тўғридан-тўғри трансляциясига ҳам кўп нарса боғлиқ. Мисол учун, «Қўқон-1912» таркибида қайсидир футболчи сўнгги ўйинларда жуда яхши таассурот қолдиряпти. Лекин буни халқ билмайди. Терма жамоа мураббийлари кўра олмайди. Агар трансляция бўлганида, барча бунинг гувоҳига айланарди. «Қизилқум» мухлислари нега Азиз Ҳайдаровни чақирасан, бизнинг клубда фалончи футболчи зўр ўйнаяпти, дейиши мумкин. Буни мисол тариқасида айтяпман. Аммо ўша футболчини фақат навоийлик мухлислар кўришяпти.

- «Ал-Шабаб»да 6 йил ўйнадингиз. Ҳар қандай легионер орзу қилса арзийдиган кўрсаткич. Ортга назар ташлаб, хулосаларингиз қандай бўлди?

- Ҳаёт давом этади. «Ал-Шабаб»да ҳаётимнинг 6 йили ўтди. Шу пайтгача ҳеч бир жамоада шунча муддат ўйнамаган эдим. Қадрдон уйимдек бўлиб қолганди. Ҳа, кетиш осон бўлмади. Лекин вазият шуни тақозо этди. Шартнома ҳам таклиф қилишди, кейин озгина ишни чўзиш ҳолатлари кўзга ташланди. Кутиб юргандан кўра бир қарорга келиб қўя қолдим. Чемпионат якунланиши билан «Ажман»дан тушган таклифни ҳар томонлама ўрганиб чиққач, шартнома имзоладим. Шартнома 1+1 кўринишида бўлиб, келаси мавсум яна узайтиришим мумкин. Янги клубимда ҳам таниш футболчилар кўп. Ҳатто, ўзим билан бирга «Ал-Шабаб»да тўп сурган бир легионер бор. Ўйлашимча, ўзим учун тўғри йўлни танладим. Чунки мен шартнома имзолаганимдан 4 кун ўтиб, БААда қарор чиқди. Унга кўра, «Ал-Шабаб», «Ал-Аҳли» ва «Дубай» клублари ягона жамоа сифатида бирлаштирилди. Клубсиз қолиб кетмаганимдан хурсанд бўлдим. Одамларининг ҳам кўнг­ли очиқ. Қолаверса, ўзим учун янги муҳит яратдим. Балки бу ўйинимда туб бурилиш ясар, ўз устимда янада кўпроқ ишларман?! «Ал-Ша-баб»даги фаолиятим давомида менда босиқлиқ пайдо бўлганди. Энди эса вазият ўзгарди. Тўғри, молиявий томондан бироз ютқаздим. «Ал-Ша-баб»даги маошни бу ерда ололмайман. Лекин нолишга ҳам ҳаққим йўқ.

- Рақам танладингизми?

- Футболчилик фаолиятимнинг илк йиллари 4-рақам остида ўйнаганман. Кейин «Локомотив»да «7»ни беришди. «Бунёдкор»да ҳам ярим йил шу рақам остида ўйнадим ва кейинчалик «26»ни танладим. Кейин яна 3 йил «қалдирғочлар» сафида 7-рақамда ҳаракат қилдим. «Ал-Шабаб»да ҳам бу анъанани бегона қилмадим. Бахтимга «Ажман»да ҳам «7» бўш экан. Доимо шу рақамга мос ўйин кўрсатиб юраверайлик.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:25, 06.06.2017.
Ўқилди: 4145 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.