"Ювентус" ҳимоячиси Дани Алвес "Манчестер Сити" клубига ўтишга яқин турибди, дея хабар беради Goal.
"Шаҳарликлар"нинг туринликлар билан музокаралари охирги 48 соат ичида олдинга силжиган.
Бразилиялик футболчи 2016 йилнинг ёзида "Ювентус"га ўтган ва якунига етган мавсумда Италия чемпиони бўлди ва мамлакат Кубогини қўлга киритди. Унинг шартномаси 2018 йилда ниҳоясига етади.
Аввлроқ Алвес клубдан шартномасини 2019 йилгача узайтиришни талаб қилгани хабар қилинган эди.