«Атлетико» клуби «Челси» ҳужумчиси Диего Костани қайтариши мумкин.
28 ёшли футболчи собиқ жамоасига қайтиш нияти борлиги ҳақида лондонликлар раҳбариятини огоҳлантирган. Агар у жамоа таркибига келиб қўшиладиган бўлса, трансфер тақиқи туфайли 2018 йил январь ойигача майдонга тушолмайди.
Ўз навбатида «Челси» Диего Костанинг нархини пасайтириб, 60 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.