«Манчестер Сити» ҳужумчиси Келечи Ихеаначо «Лестер» клубига ўтиши мумкин.
The Telegraph хабарига кўра, «тулкилар» 20 ёшли футболчи учун 30 млн евро тўлашга тайёр. У билан «Эвертон», «Вест Ҳэм» ва «Кристал Пэлас» ҳам қизиқмоқда.
Ўтган мавсумда Ихеаначо 29 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган.