Португалиялик ҳимоячи Пепе «Бешиктош»га ўтишга яқин.
Туркиялик агент Аҳмат Булут футболчининг агенти Жорже Мендеш билан музокара ўтказиш учун Лиссабонга келди.
«Лиссабонга Пепе учун келдим. У билан катта клублар қизиқмоқда. Бироқ, Пепе «Бешиктош»га ўтади» - деди Булут AS хабарида.
Пепе туркияликлар билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Унинг маоши йилига 5 млн еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, у шартнома имзолагани учун 2,5 млн евро бонус олади.