Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

«Мен афсунгар эмасман». Вадим Абрамов билан эксклюзив интервью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё Кубоги ярим финалигача етиб борган ва ҳозирча бош жамоамизнинг энг муваффақиятли мураббийи бўлиб турган Вадим Абрамов бир йилдан узоқроқ давом этган танаффусдан кейин футболга қайтди. Эндиликда Абрамов Фарғонанинг «Нефтчи» клубини бошқаради. Футболга қайтган Абрамов билан унинг Фарғонадаги биринчи «Динамо»га қарши ўйинидан кейин JFL.uz веб-сайти мухбирлари суҳбатлашди. Мураббий бугунги терма жамоа, клубдаги фаолияти ва яна кўп нарсалар ҳақида фикр билдирди.

— Нимага узоқ вақт футболдан четда бўлдингиз?
— Аввало футболга қайтганимдан хурсандман. Мен узоқ вақт таклифларни кутдим. Ўйладимки, футболимизда муаммо бор ва мени клублар чақиришади деб, лекин адашган эканман. Футболда ҳаммаси яхши экан ва ҳеч бир клуб менга таклиф билан чиқмади. Кейин Бухородан таклиф келди, лекин ўша вақтда оилам билан боғлиқ муаммолар сабаб у ерда ишлай олмадим. Ниҳоят «Нефтчи» таклиф билан чиқди ва мен уни қабул қилдим. Бу ер мен учун бегона эмас, Фарғонада аввал ҳам ишлаганман. Шундай қилиб «Нефтчи»га мавсум охиригача ёрдам беришга қарор қилдим.

— Тошкент жамоаларидан таклиф кутганингиз ростми?
— «Локомотив»дан таклиф кутганим йўқ, лекин «Пахтакор» ва «Бунёдкор»дан кутганим рост. Афсус, улар таклиф билдиришмади.

— Фарғоналик мухлислар сизнинг келишингиздан хурсанд бўлишди. У ерда сизга аниқ қандай вазифа қўйишди?
— Жамоа кубокда курашни давом эттирмоқда ва бу жуда яхши. Мен ҳозир жамоам қандайдир соврин учун курашади деб айта олмайман. Мен афсунгар эмасман ахир. Ҳали энди футболчилар билан танишяпман. Уларни билиб олишим керак. Ахир ҳар қандай тактика ҳам ижрочилар асосида қурилади. Афсуски, жамоада тил билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Барча йигитлар рус тилини тактикани тушунадиган даражада тушунишмайди. Мен ўзбекчага, улар русчага мослашиб кетишса, ҳаммаси яхши бўлади.

— «Динамо» билан ўйинда «Нефтчи» тўпни яхши назорат қилди, лекин шунга қарамай, имкониятни бой берди. Бу ўйинда легионерларни ҳам майдонга туширмадингиз.
— Легионерлар борасида ҳаммаси аниқ. Улар маҳаллий футболчилардан ҳеч қанақасига устун эмас. Менимча, легионер ўзимизнинг футболчилардан кучли бўлмаса, уларни ушлаб ўтиришдан мантиқ йўқ. «Локомотив» билан ҳам Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганимиздан кейин легионерларга жавоб бергандик. Чунки бизда терма жамоа учун фойдали бўлиши мумкин бўлган бошқа футболчилар бор эди. Бу ерда ҳам шундай. «Динамо» билан ўйин ҳақида гапирсам, ҳа биз тўпни кўпроқ назорат қилдик. Чунки мен ҳар қандай жамоамда шундай услуб билан ўйнашни хоҳлайман. Рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнади ва бизни мағлуб этди. Мағлубиятимизнинг сабабларидан бири биз номинал ҳимоячиларсиз ўйнаганимиз бўлди. Ярим ҳимоячиларни ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдик. Шу куни фақат битта ҳимоячи бор эди бизда. Ҳамза Каримов оилавий муаммоси сабаб уйига кетган ва машғулотларга кеч қўшилди. Мен у билан бирга ишламаганман ва имкониятларини яхши билмайман. Шу сабаб уни майдонга туширмадим.

— «Динамо» жамоаси бу мавсум бошида кўпчиликни ҳайратлантирди. Кейинчалик ҳам клуб «Бунёдкор» билан дуранг ўйнади, «Пахтакор»ни мағлуб этди, «Насаф»дан очко олди. Лекин кучсизроқ жамоалар билан ўйинда самарқандликлар мағлуб бўлишмоқда. Агар уларнинг ўйинини кузатган бўлсангиз, бунинг сабабини айта оласизми?
— Бу жамоанинг барча ўйинларини кўрдим дея олмайман. Уларга қарши биринчи марта тўқнашдим ва дарров қандайдир хулоса қила олмайман. Лекин сиз айтаётган ҳолатнинг сабаби оддий. Клуб кучли жамоаларга қарши алоҳида тайёрланишади ва яхши натижага эришади. Даража ўз сўзини айтиб, хотиржам ютиши керак бўлган вақтда эса имкониятни бой беради. Бу оддий ҳолат.

— Терма жамоада ишлаган вақтингиз Гейнрих билан "эл-класико" борасида гаров бойлашганингиз ростми? Ўшанда «Реал»га мухлислик қилган Гейнрих «Барселона» ғалаба қозонганидан кейин каталонияликлар либосини кийган дейишади.
— Ҳа, шунақаси бўлганди. Адашмасам, ўшанда мен «Барселона» 2 ёки 3 тўп фарқи билан ютади дегандим. Лекин улар битта тўп фарқи билан ютишганди. Гейнрих форма кийишга ўхшаган арзимаган гаровда бой берган, лекин «Барселона» битта тўп фарқида ютганидан кейин мендан яхшигина пул ютиб олганди.

— Келинг, энди терма жамоа ҳақида гаплашсак. Кўпчилик мухлислар терма жамоанинг ҳозирги мураббийи бизни Жаҳон Чемпионатига олиб чиқишга қодир эмас деб ҳисобламоқда…
— Ҳозир мураббийлар хато ишлаяпти дейишим одобдан бўлмайди. Албатта мураббийга кўп нарса боғлиқ. Футболчилар мураббийларнинг берган кўрсатмалари асосида ҳаракат қилишади. Мен коллектив ичида бўлмаганим учун муаммо нимада эканини айта олмайман. Бироқ терма жамоанинг имконияти ёмон эмас. Ҳаммаси уларнинг ўз қўлида.

— Терма жамоанинг Теҳрондаги ўйинларини кўрган бўлсангиз, ўйин сифатини қандай баҳолайсиз? Бу футболчилар сизнинг қўл остингизда ҳам ўйнаган. Терма жамоада нима учун чақирилгани тушунарсиз бўлган футболчилар ҳам бор. Лобанов, Андреев каби футболчилар термага нима учун чақирилади?
— Лобанов билан ишламаганман, лекин Андреев менда ўйнаган. Лекин Стас 6 йил олдин анча ёш эди. Ўша вақтда унинг ўйини терма жамоа даражасига мос эди. Қанотдаги ҳаракатлари менинг талабларимга жавоб берарди. Эронга Тошкентда мағлуб бўлган ўйинимизни эсласангиз, ўшанда Андреев хато қилганди. У фол ишлатиши керак бўлган вазиятда рақибни ўтказиб юборганди. Лекин мен ўша вазиятда фақат битта футболчини айблай олмайман. Хатолар бутун жамоага тегишли бўлади.

— Андреев сизда ярим ҳимояда ўйнарди.
— Йўқ, у номинал ҳимоячи сифатида майдонга тушарди. Осиё чемпионатида қизиқ ҳолат эди. Бизда ҳимояда Андреев, Анзур, Одил ва Карпенко ўйнаган. Улардан қайси бири ҳимоячи эди? Фақат Анзур.

— Терма жамоадагилар сизга таклиф билан чиқишдими?
— Жин урсин, йўқ (кулади). Балки терма жамоа Жаҳон Чемпионатига чиққанидан кейин чақиришар.

— Сиз ҳам, Қосимов ҳам саралашдаги биринчи мағлубиятдан кейин кетказилган эдингиз. Ҳозирги штабга эса тўрта мағлубиятдан кейин ҳам имконият берилмоқда. Ҳозир терма жамоада мураббийни алмаштириш фойда берадими?
— Сизни тузатмоқчиман: Қосимовни кетказишгани йўқ, у ўзи кетган. Менимча, мураббий ўзгаришидан наф йўқ. Чунки ҳали имконият йўқотилгани йўқ. Янги мураббий келса, янги тактика келади, унга мослашиш керак. Мураббий алмашиш лотореяга ўхшайди. Ёки яхши бўлади ёки ёмон. Масалан, мени кетказишгани терма жамоага ҳеч қанақа фойда бермади. Бизда имконият бор эди. Саралашни энди бошлаган эдик. Менга қолса, имконияти бор мураббийга охиригача ишлашга бериш керак. Масалан корейслар бошқача йўл тутишди. Менимча, улар аллақачон Жаҳон Чемпионатига чиқдик деб ўйлаб, Мундиалда қандай ўйнаш ҳақида ўйлашмоқда. Мураббийни алмаштиришни раҳбарият ҳал қилади. Уларнинг олдида учта йўл бор, шу йўллардан бирини танлаши керак. Биз учун нима муҳим: Жаҳон Чемпионатига чиқишми, унда муваффақиятли қатнашишми ёки келажакда футболимизнинг ривожланишими? Шуларни аниқлаштириб олишимиз керак.

— Сизни терма жамоа Эронга ютқазганидан кейин ишдан олишганди. Ўшанда сизга қандайдир тушунтириш беришганми нима учун кетганингиз ҳақида?
— Менимча, раҳбарият мени биз Олимпиадага чиқа олмаганимиздан кейин бўшатиб бўлган. Мен ҳаттоки Японияни мағлуб этганимиздан кейин ҳам кетишим мумкин эди. Шунчаки ҳаммаси истеъфога олиб келаётганди ва бу мағлубият ҳаммасини тезлаштириб юборди. Улар шунчаки мен ортиқ терма жамоада ишламаслигимни, энди бошқа мураббий келишини айтишди.

— Ҳозирги терма жамоа ҳужум чизиғи учун бирор бир футболчини тавсия қила оласизми? Сергеевдан ташқари, албатта.
— Менимча, ҳужумдаги муаммо фақат Сергеев билан ҳал бўлмайди. Ҳужумчи ҳам терма жамоа қандай ўйнаса, шундай ҳаракат қилади. Масалан Шацких «Динамо»да яхши ўйнайди, термада эса ёмонроқ дейишарди. Чунки клубда унга кўпроқ имконият яратиб беришади. Месси ҳақида ҳам шундай деса бўлади. Лекин бу билан Ўзбекистонда бошқа ҳужумчи йўқ дея олмайман. Мураббий уларни кўра билиши керак. Эсингизда бўлса, мен Олим Навкаровни термага чақирганимда кўпчилик норози бўлганди. Лекин у машғулотларда, синов ўйинларида ўзини кўрсата оларди. Осиё чемпионатида эса фақат пенальти ишлай олганди. Мен ундаги кучли жиҳатларни кўра олгандим, лекин бу ҳар доим ҳам мураббийга омад олиб келмайди.

— Сизнинг даврингизда терма жамоа иккинчи бўлимга бошқача руҳият билан тушиб келарди. Футболчини таймлар оралиғида руҳлантириш учун нима дейиш керак?
— Таймлар оралиғида мураббий жамоани бутунлар ўзгартириб юбора олмайди. Кийиниш хонасида айтилган гаплар ҳар доим ҳам фойда қилмайди. Мураббий биринчи бўлимда хатоларни аниқлайди ва танаффусда уларни кўрсатади. Футболчилар ўша хатоларни тузата олишларига ишонтиришга уриниб кўради. Баъзан 0:2 ҳисобида енгилаётган жамоа танаффусдан кейин 3:2 ҳисобида ютиши мумкин. Кўпчилик ҳайрон қолади: Мураббий нима деди? Йўқ, бу ҳар доим ҳам бўлавермайди. Масалан биз Олимпиадага чиқиш учун ҳал қилувчи ўйинда БААдан 2 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборган эдик. Мен ҳаётимда хеч қачон бунчалик шок ҳолатига тушмаганман. Ўша вазиятда уларнинг мураббийи нимадир деган деб ўйлайсизми? Йўқ, бу шунчаки вазият тақазоси.

— Кўпчилик хорижлик мураббий ҳақида гапирмоқда. Қайси мураббий ҳозир бизнинг терма жамоани ўзгартира олган бўларди?
— Тўғрисини айтайми? Гвардиоладан бошқа ҳеч бир мураббий қандайдир ўзгариш қила олмаган бўларди. Хорижлик мураббий бизнинг футболимизни билмайди. Футболчиларнинг имкониятини билмайди. Буни Хитой мисолида кўриш мумкин. Улар қандай мураббийлар билан ишламади дейсиз, лекин фойдаси бўлмади. 2011 йил биз гуруҳда қолдириб кетган Хитой кучлироқ эди, эсингизда бўлса. Лекин ўша маҳаллий мураббийни бўшатиб юборишди. Хитой бошқа спорт турларида барчани ўзгартириб ўрганган, масалан, спорт гимнастикасида Олимпиада чемпиони бўлган таркиб ўзгартирилади ва уларнинг ўрнига бошқалар келади. Улар футболни ҳам шунақа деб ўйлашди, лекин футбол бошқача спорт.

— Ўзбекистон чемпионатида бошқалардан ажралиб турадиган ўйин услубига эга жамоа бор деб ўйлайсизми?
— Лушан вақтидаги «Бунёдкор»нинг ўйини ажралиб турарди. Чунки мураббий улар билан ёшлар жамоасида ҳам ишлаган. «Насаф»да ҳам ўйин бор. Бу жамоа узоқ вақтдан буён бир хил таркиб билан ўйнаб келади. Бу эса ўз самарасини бермоқда. Уларда футбол мактаби ҳам яхши ривожланган. Тўғри, «Насаф» Чемпионлар Лигасини ютмаслиги мумкин, лекин Ўзбекистон чемпионати учун уларнинг даражаси жавоб беради.

Маъмур Пармонов ва Хуршид Раззоқов суҳбатлашди.

Манба: jfl.uz
Киритилди: 18:00, 27.06.2017.
Ўқилди: 14075 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.