Тажрибали мураббий Эдгар Гесс фаолиятини “Шўртан” клубида давом эттириши мумкин.
Айни пайтда бош мураббийсиз қолган Ғузорнинг “Шўртан” клуби Эдгар Гессга қизиқиш билдирган. У 2009-2011 йилларда ҳам “Шўртан” жамоасида бош мураббий сифатида ишлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Гесс аввал “Самарқанд-Динамо”, “Андижон” ҳамда бир муддат “Насаф” клубларида ҳам фаолият юритган.