Кириш Регистрация

Uzbek United жамоаси Мюнхендаги халқаро турнирда ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Мюнхен шаҳрида таҳсил олаётган, шунингдек, касбий фаолият билан шуғулланаётган ўзбекистонликлардан ташкил топган Uzbek United футбол жамоаси халқаро турнир ғолиблигини қўлга киритди. Бу ҳақда Hochschule Augsburg институтининг ўзбекистонлик талабаси Абдурашид Насриддинов «Дарё»га маълум қилди.

Халқаро турнирга бир неча йиллардан буён München Kickers 06 жамоаси мезбонлик қилади. 11-бор ўтказилган мусобақада 18 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Ўзбекистонликлардан ташкил топган Uzbek United жамоаси «А» гуруҳини пешқадам сифатида якунлаб, ярим финалда Германиянинг FK München жамоаси билан тўқнаш келди. Учрашув Uzbek United’нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Финалда ўзбекистонлик муҳожирлардан ташкил топган жамоа Руминия ишчиларининг FC Angry Birds клуби билан дуч келди. Учрашув асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида омад Ўзбекистон жамоасига кулиб боқди — 2:0. Қайд этиш керак, руминлар мазкур мусобақада бир неча бор ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлганди, деб ёзди манба.

Мусобақада Uzbek United ҳужумчиси Аброр Шоназаров 12 та гол уриб, тўпурарлар учун аталган совринга эга чиқди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:49, 17.07.2017.
Ўқилди: 4771 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик