Кириш Регистрация

“Олмалиқ” футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатини мағлубият билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида клублар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг “D” гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг “Олмалиқ” клуби илк учрашувни Ливаннинг “Банк Бейрут” жамоасига қарши ўтказди.

Голларга бой кечган беллашувда ливанликлар 8:3 ҳисобида ғалаба қозонди. “Олмалиқ” сафида Ирсалиев ва Юнусов гол урди, яна битта голни ливанлик футзалчи ўз дарвозасига уриб қўйди. Мағлубиятга қарамай, “Олмалиқ”да плей-офф босқичига чиқиш учун имконият сақлаб қолинди.

“Банк Бейрут” дастлабки ўйинда “D” гуруҳи фаворити Таиланднинг “Чонбури Блювейв” футзалчиларига 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Ушбу гуруҳнинг сўнгги ўйинида “Чонбури Блювейв” ва “Олмалиқ” ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув 25 июль куни ўтказилади.

Клублар ўртасидаги ОЧ
Phu Tho Stadium, Хошимин
23 июль, якшанба
“Олмалиқ” (Ўзбекистон) – “Банк Бейрут” (Ливан) 3:8

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:00, 23.07.2017.
Ўқилди: 6158 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик