Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзини ўзи мағлуб этган “Манчестер”: Жозенинг муаммолари ҳали кўп экан!

Баҳо:
+ | -

Европа суперкубоги учун кечган баҳс шуни кўрсатиб бердики, ҳали “Манчестер Юнайтед”да муаммолар бор экан. Жозенинг қиладиган иши кўп экан ростдан ҳам.

Аввало, ҳужум чизиғини мукаммаллаштириш борасида яхшилаб ўйлаш керак. Энг ажабланарлиси, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчилари ёмон эмас — Антони Марсиал, Маркос Решфорд, Жейси Лингард ва Ромелу Лукаку. Ҳар бири алоҳида қобилиятга эга. Унда нега натижа йўқ? гап шундаки, Жозе бир-бирини тушуниб ўйнайдиган ҳужумчилар жуфтлигини тузиб олиши керак. Масалан, бугунги ўйинда Мхитарян Решфордга жуда яхши тандем бўлишини исботлади, фақат Решфорд қулай имконни қўлдан чиқарди. Лукаку эса ҳали ҳам “Манчестер Юнайтед”га бегонадек юрибди. Уни тушунишмаяпти, голни эса тасодифан урди, яъни Кейлор Навас қайтарган тўп оёғига келиб тушди.

Қуруқ футболчи сотиб олаверган билан иш битмайди, уларни тўгри тақсимлай билиш керак манави асосий, манави захира деб. Жозе Моуринёда имконият катта, футболчилари кўп, шунинг учун у кўп нарса қила олиши мумкин.

Хуллас, бу ёғига “Манчестер Юнайтед” “Реал” даражасидаги жамоалар билан ўйнаш эҳтимоли катта. Ҳар ҳолда Чемпионлар лигасида узоққа боришни истаса шунга мажбур. Бунинг учун эса Жозе таркиб ва тактика борасида муқовил вариантни танлаб олиши лозим.

Бугун “Манчестер Юнайтед” ўзидан мағлуб бўлди. Решфорднинг қулай вазиятларни кўкка совургани, Лукакунинг ажойиб имкониятдан фойдалана олмагани якунда “Манчестер Юнайтед”нинг мағлубиятини таъминлаб берди. Бу ёғига бундай хатоларга йўл қўймаслик керак. Ҳар ҳолда бу “Манчестер”га ярашмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:00, 09.08.2017.
Ўқилди: 22070 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.