«Барселона» клуби Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембеленинг трансферларини ушбу ҳафтада якунига етказмоқчи. Каталонияликлар ҳар бир футболчи учун 100 миллион евродан тўлашга тайёр.
Аввалроқ «Ливерпуль» ва «Боруссия» Дортмунд клублари ўз футболчилари учун камида 150 миллион евро талаб қилаётгани ҳақида хабар тарқалганди. "Ливерпуль" Европа чемпионлар лигаси доирасида "Хоффенхайм"га қарши ўйин қайдномасига Коутиньони киритмаган бўлса, Дембеле бир неча кундан бери "Боруссия" сафида шуғулланмаяпти.
"Барселона" ҳар иккала футболчини Ла лиганинг янги мавсуми бошлангунга қадар қўлга киритишни режалаштирмоқда.