Кириш Регистрация

ЖЧ—2018. Австралия саралашни якунлади, Саудия уни мундиалдан четда қолдириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Австралия ва Таиланд термалари ЖЧ—2018 саралашини якунлади.

Томонларнинг яшил қитъада ўтган учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Гарчи Австралия ғолиб чиққан бўлса-да, мазкур ҳисоб жамоа учун хавфли бўлиши мумкин.

Айни пайтда Австралияда тўплар нисбати +5 ни ташкил қилмоқда, Саудияда эса +6. Демак, бугун Саудия Арабистони термаси ўз уйида Японияни таслим қила олса, ЖЧ—2018 учун тўғридан-тўғри йўлланмани ютиб олиши мумкин бўлади.

Регламентга кўра, очколар тенг келиб қолганида биринчи галда тўплар нисбатига қаралади. Бу борада устунлик Саудия томонида. Шунчаки, очколарни тенглаштириш учун Японияни ютиш талаб этилади. Кунчиқар юрт термаси ўтган турда ЖЧ—2018 миссиясини ижобий ҳал қилиб бўлганди.

ЖЧ—2018. Саралаш
«B» гуруҳи. 10-тур
5 сентябрь, сешанба

Австралия — Таиланд 2:1

Голлар: Томи Юрич, 69 (1:0). Рокклав Анан, 82 (1:1). Мэтью Леки, 86 (2:1).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:27, 05.09.2017.
Ўқилди: 6919 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5548]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3320]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2913]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2792]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2590]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2487]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2086]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2071]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1976]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1875]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик