Кириш Регистрация

ОФК бошлаган текширув Эрон — Сурия ўйинига тааллуқли эмас

Баҳо:
+-1 | -

Футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг сўзларига кўра, ОФК ЖЧ—2018 саралаши доирасидаги Эрон — Сурия (2:2) учрашуви юзасидан текширув бошлагани ҳақидаги гап-сўзлар — уйдирма.

«ОФК сайтида бундай янгилик йўқ. У ерда ‘сиёсий бетарафлик тамойили’ бузилгани юзасидан текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар бор. Вазиятдан бохабар ҳар қандай инсон бу гаплар Қатар ва бошқа араб мамлакатлари ўртасидаги дипломатик можарога алоқадор эканини тушуниб турибди. Ақллироқ бўлинг, фитналарга учманг», — деб ёзган Алишер Никимбаев.

Никимбаевнинг алоҳида таъкидлашича, ОФК ахборотида «келишилган ўйинлар» ҳақида ҳеч нима дейилмаган. «Шундан хулоса қилиши мумкинки — бу Қатарнинг beIN Sports телеканали билан боғлиқ муаммолар масаласидир», — деб ёзади Никимбаев.

Маълум бўлишича, Саудия Арабистони ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ—2018 саралаш учрашувига Қатарнинг beIN Sports телеканали ижодкорлари жамоаси қўйилмаган. Мазкур телеканал эса бундай ўйинларни трансляция қилиш бўйича эксклюзив ҳуқуқларга эга эди.

Аввалроқ ОФК сайтида «сиёсий бетарафлик тамойили» бузилгани муносабати билан, 5 сентябрь куни ўтказилган ЖЧ—2018 саралаш учрашувлари юзасидан текширув бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:10, 07.09.2017.
Ўқилди: 18152 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7236]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3521]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3331]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3077]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2311]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2211]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2163]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2143]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2045]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2044]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик