Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Олий лига 20-турининг тўлиқ шарҳ ва фактлари

Баҳо:
+ | -

20-тур «Локомотив»ни чемпионлик сари яна бир бекат яқинлаштирди.

Зеро, «темирйўлчилар» навбатдаги 3 очкони қўлга киритиб, энг яқин таъқибчи билан ўртадаги фарқни сақлаб қолишди. Боз устига, фарқ янада ошиши ҳам мумкин, чунки «Локо» захирасида битта ўйин бор.

Хуллас, амалдаги чемпион ўтган ҳафта «Шўртан» дарвозасини бир мартагина нишонга олди ва бу олтин медаль йўлидаги «интрига» янада камайишига кифоя қилди.

Маратнинг 17-голи ва яна 3 очко

Турнинг аҳамиятли жиҳати шуки, кучли учлик ўз ҳолича сақланиб қолди. «Локомотив» ўз майдонида «Шўртан»ни ягона гол эвазига енгган бўлса, «Бухоро» сафарда «Нефтчи»дан 2:1 ҳисобида устун келди. «Темирйўлчилар»га 3 очко тақдим этган гол яна Марат Бикмаев номига ёзилганини айтиш жоиз. У кетма-кет 3та ўйиндан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. Хуллас, иккинчи ёшлигини ўтказаётган футболчи тўпурарлар пойгасида ишонч билан пешқадамлик қилмоқда - 17та гол.  Фарғонадаги учрашувни эса қайсидир маънода устоз ва шогирд тўқнашуви сифатида таърифлаш мумкин. Биласиз, айни пайт «Бухоро»ни Улуғбек Бақоев, «Нефтчи»ни эса Вадим Абрамов бошқаряпти. Мавсум бошида эса Вадим Карленовични «Бухоро»га таклиф этишган, аммо у бош мураббий ўрнига Улуғбек Бақоевни тавсия қилганди. Ўшанда кўпчилик бу қарорни танқид остига олганди. Мана, орадан бир неча ой ўтиб, Бақоев ўз устозидан 3 очко тортиб олиш уддасидан чиқди. 3-ўринда бораётган «Қўқон-1912» гарчи Самарқандда «Динамо» дарвозасини нишонга ололмай, 0:0 ҳисобига кўнган бўлсада, ўрнида қолди. Тўғри, «Насаф» ўз майдонида «Олмалиқ»ни 1:0 кўринишида мағлубиятга учратиб, очколар бўйича Нўъмон Ҳасанов жамоасига анча яқинлашди. «Насаф» ҳисобида ҳам битта захира ўйини бор. Демак, қаршиликларда кучли учликни ўзгартириш имконияти йўқ эмас. Аммо ўша қолдирилган ўйин санаси ҳозирча номаълум. Қолаверса, Рўзиқул Бердиев жамоасини олдинда «Локомотив»га қарши кечадиган мураккаб баҳс кутиб турибди.

Сергеевга қаранг, Сергеевга...

Мана, 2 йилдирки, «Пахтакор»нинг мусобақа жадвали ўрта қисмида юришига кўникиб ҳам қолдик. Аммо «шерлар» тез орада ўртамиёналик рутбасидан фориғ бўлсалар, ажабмас. Шота Арвеладзе бошқарувидаги жамоа 20-турда ниҳоят, сафарда ҳам ғалаба нашидасини сурди. Эътибор қаратинг, янгиланган «Пахтакор» меҳмондан бирор марта 3 очко билан қайтмаганди. Грузиялик мутахассис ушбу нохуш анъанага ҳам барҳам бериш йўлини топди. Яна бир диққатга сазовор томони, Бекободда «Металлург»га қарши кечган ўйинда кўп нарсани Игорь Сергеевнинг 2та голи ҳал қилди. Айтганча, миллий жамоа учун расмий ўйинларда гол уришни гўёки, батамом унутиб қўйган ҳужумчи бунга қадар «Обод» ва «Нефтчи»га қарши баҳсларда ҳам «дубль» қайд этганди. Демак, мавсум бошидан буён учинчи қўш гол, аммо, аммо... Эҳ, Игорь шу голларидан лоақал биттасини корейслар дарвозасига йўллаганида нима қиларди...? «Бунёдкор» учун эса 20-тур анча омадсиз келди. Ахир «қалдирғочлар» Навоийда тайёр ғалабани қўлдан чиқаришди. Миржалол Қосимов жамоаси биринчи бўлимдаёқ «Қизилқум» дарвозасини икки бора ишғол қилди ва 2:0 ҳисоби 80-дақиқага қадар сақланиб турди. Аммо охирида мезбонларнинг гол нафаси очилиб кетди, якуний натижа - 3:3. Ҳа, қандайдир 10 дақиқада 3та гол қўйиб юбориш аламли. Хуллас, Навоийдаги дуранг «қалдирғочлар» учун мағлубиятга тенг бўлганини таъкидлаш мумкин. Мезбон жамоа тарафдорлари ва кўп гол кўришни ёқтирувчилар эса чинакамига бир яйрашгани аниқ. Тур доирасидаги яна бир ўйин - «Машъал» - «Навбаҳор» қарама-қаршилигида 3та гол қайд этилди (2:1). Эътиборли томони, «Машъал» 14-турдан буён мағлубиятсиз одимламоқда - 3та дуранг, 3та ғалаба. Фақат иккинчи даврани олсак, муборакликлар Тошкентда «Локомотив»дан очко тортиб олишгач (1:1), навбати билан «Металлург» (1:0), «Шўртан»(4:0) ва мана, «Навбаҳор» (2:1)ни мағлубиятга учратишди. Хуллас, Александр Хомяков жамоаси охирги марта 13-турда «Қизилқум»га 0:2 ҳисобида енгилгани бўйича мағлублик кўчасига бош суққани йўқ.

Асосий рақобатчига бас келолмагач...

20-тур натижалари ҳам «Обод» олий лигадан тушиб кетишга асосий «даъвогар» эканлигини тўла-тўкис тасдиқлади. Давралар оралиғида Украинадан янги мураббий, шунингдек, футболчилар ёрдамга чақирилганига қарамай, жамоа мағлубият кетидан мағлубиятга учрамоқда. Тошкентликлар иккинчи даврада ғалаба қозониш тугул, бирорта дуранг қайд этиш уддасидан ҳам чиқа олишмаяпти. Мана, аутсайдер жамоа ўтган ҳафта турнир жадвали бўйича асосий рақибларидан бири «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушиб, яна очкосиз қолди. 2:4 ҳисобида тугаган ўйин битта жиҳати билан диққатни тортди - 6та гол 3 нафар футболчи томонидан урилди, бошқача айтганда, «дубл»лар ёмғири кузатилди.

Тур қаҳрамони - Улуғбек Бақоев

Мавсум бошида «Бухоро» бошқаруви Улуғбек Бақоевга топширилгач, кўпчилик жамоанинг яна ўртамиёналик образига қайтишини тахмин қилганди. Аммо Бақоев 20-турга қадар бир эмас, нақ 3 марта ҳафта қаҳрамонига айланди, «Бухоро» эса турнир жадвалининг 2-қаторида бормоқда. Бухороликлар аввалги мавсум каттагина харажат қилиб ҳам, бу ўринга кўтарилолмагандилар. Яна бир томони, Бақоев ўтган ҳафта «Бухоро» бошқарувида ўз устози - Вадим Абрамов клубига қарши кураш олиб борди ва ундан устун келди. Халқимизда «Устоздан ўзмаган шогирд - шогирд эмас», деган нақл бор. Бақоев айнан шу иш уддасидан чиқдими, у тур қаҳрамони мақомига ҳақли.

Тур иқтибослари

- Ҳозирги ҳолатда битта ғалаба бизни оғир вазиятдан олиб чиқиб кетади - бунга ишонаман. Вадим Абрамов («Нефтчи» бош мураббийи).

- Таркибдаги футболчиларни ўзим таклиф қилмаганман. Бу арз-дод ёки бошқа нарса эмас, шунчаки, факт. Игорь Шквирин («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Майдоннинг қуруқ ва қаттиқлиги сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади. Менимча, учрашувдан аввал уни суғориш керак эди. Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи).

- Афсуски, бугун олинган сариқ карточкалар навбатдаги ўйинда етарлича бош оғритади. Рустам Мирсодиқов («Металлург» бош мураббийи).

- «Насаф» агар 2 нафар тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшсами, янада кучаярди... Виктор Кумиков («Олмалиқ» бош мураббийи).

- «Қизилқум» охирги дақиқаларда гўёки, Бразилияга айланиб кетди... Миржалол ҚОСИМОВ («Бунёдкор» бош мураббийи).

«МАШЪАЛ» - «НАВБАҲОР» - 2:1 (1:1)

7 сентябрь. Муборак. 1621 томошабин.

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий) - 8,6; О.Жумаев (Навоий) - 8,6; Р.Самандаров (Навоий) - 8,3; Ш.Ражабов (Бухоро) - 8,0.

Голлар: Ш.Шайманов (24-пен.), З.Тўраев (59) - Н.Йованович (28).

«Машъал»: 35. Ж.Илёсов , 6. С.Абдураимов, 10. Ҳ.Муртазоев, 13. Ш.Шайманов, 18. А.Шодмонов, 19. З.Қўзибоев (77. А.Олимов, 46), 27. Н.Павленко (2. И.Шойқулов, 81), 31. И.Тиманюк, 44. А.Бегимқулов, 55. А.Агалиев, 90. З.Тўраев (23. К.Тўраев, 88).

«Навбаҳор»: 30. А.Омонов, 5. Ғ.Комилов, 7. О.Қиличев (22. Р.Аҳмедов, 60), 9. Д.Жабборов, 18. Д.Усмонов (24. С.Азимов, 90),

19. М.Ғофуров, 21. А.Алиев, 32. Ж.Меҳмонов, 44. Д.Станоевич (70. А.Махсталиев, 76), 77. А.Турғунбоев, 84. Н.Йованович.

Огоҳлантиришлар: А.Шодмонов (71) - Ж.Меҳмонов (34), М.Ғофуров (77).

Энг яхши ўйинчилар: З.Тўраев - М.Ғофуров.

Назоратчи: Х.Мухторов (Самарқанд).

Комиссар: В.Лёткин.

Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Мағлубиятда мураббий асосий айбдор саналади. Ўйлайманки, йигитларимиз яхши ўйнашди. Бироқ 2та яққол вазиятни голга айлантиролмадик. «Машъал»нинг 90-рақамли футболчиси (Зафар Тўраев) яхши таассурот қолдирди. У имкониятдан фойдаланиб, дарвозамизга гол урди. Ўйин тугашига 10 дақиқача вақт қолганида, муборакликлар ўз жарима майдонларида Сардор Азимовга нисбатан яққол қоида бузишди ва ҳакам пенальти белгилаши керак эди. Аммо у хато қилди. Шунингдек, дарвозамизга ҳам нотўғри пенальти белгиланди. Ўша ҳолатда тўп футболчимизнинг қўли эмас, юзига текканди. Ҳаттоки, унинг юзи қонаб кетди. Тўғри, «Машъал» ўйинида шиддат кўзга ташланди. Лекин биз ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Ҳаёт давом этади. Раҳбарият ўтган йилги натижани яхшилаш вазифасини қўйган. Мақсадимиз - юқори олтиталикка кириш. Иккинчи даврадаги илк мағлубиятни 4-ўйинда тан олдик. Қолган турларда ёрқин ғалабалар билан мухлисларни стадионга чорлашга ҳаракат қиламиз. Рўзимбой Аҳмедов 3та ўйинда шунча гол урганди. Бироқ енгил жароҳати туфайли бугун уни захирада қолдиргандик. Ўйлайманки, Рўзимбой 30 дақиқалик ўйин вақтида яхши таассурот қолдирди. Яъни бурни синган бўлишига қарамай, охиригача тиришди. Аббос Махсталиевда ҳам жароҳат бор эди ва энди аста-секин жисмоний ҳолатини тикламоқда.

Александр Хомяков («Машъал» бош мураббийи): - Миллий жамоанинг ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолгани кўпчилик кайфиятини тушириб юборди. Шу жиҳатдан ҳам, «Навбаҳор»га қарши баҳсда сифатли футбол кўрсатишни ўйладик. Аммо рақиб йўл қўймади. Натижа хурсанд қилди, албатта: 3 очко олдик, жадвалда юқориладик. Шогирдларим кўплаб вазиятлардан фойдаланолмаган бўлсаларда, 2та гол уришни уддалашди. Олдимизга аниқ вазифа қўйилмаган. Майдонга тушиб, ўз ўйинимизни кўрсатсак, бас. Япониялик легионерга келсак, аслида уни майдонга туширишни режалаштиргандим, бироқ асосан иккинчи қаватда тўп учун кураш борганини кўриб, фикримдан қайтдим. Уни ҳали майдонда кўрасизлар. Никита Павленко эса вазиятлардан бирида жароҳатланди ва захирага олишимизни ўзи сўради.

«ДИНАМО» - «ҚЎҚОН-1912» - 0:0

7 сентябрь. Самарқанд. 5532 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент) - 9,0; Р.Серазетдинов (Тошкент) - 9,0; А.Калинин (Тошкент) - 8,6; И.Худойдотов (Тошкент) - 9,0.

«Динамо»: 1. М.Наумов, 6. А.Бозоров, 8. Ж.Азимов, 9. С.Сулаймонов (50. Ф.Тожиев, 46), 14. Р.Рогак, 15. Ш.Холматов, 17. А.Николаев, 19. О.Мамажонов, 20. А.Сафаров (11. А.Абдуллаев, 71), 28. А.Ораховац, 90. Д.Исмоилов. (26. С.Давлатжонов, 40).

«Қўқон-1912»: 12. А.Ашуров, 7. Ж.Ҳасанов, 9. Н.Отақўзиев, 10. Ж.Сиддиқов (4. Б.Акрамов, 72), 14. Д.Ҳасанов (70. Қ.Рўзиев, 67), 19. С.Бердиев, 26. А.Холмуродов, 55. Д.Гошкович, 77. М.Холмуҳаммедов, 98. Х.Авилов, 99. Ф.Райевац.

Огоҳлантиришлар: Д.Исмоилов (33) - С.Бердиев (74), Б.Акрамов (ўйиндан кейин).

Энг яхши ўйинчилар: А.Ораховац - Ж.Сиддиқов.

Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).

Комиссар: Н.Лутфулин.

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Барчасини кўрдинглар, икки жамоа ҳам шиддатли ўйин кўрсатишга интилди. Ҳар доимгидек ғалабани кўзлагандик. Шундай экан, бугун 2 очко йўқотдик, менимча. Умуман, натижа ўйинга мос бўлди. Томонлар 1тадан голга тортадиган яққол вазият содир этишди. Мақсадимиз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаган ҳолда, битта гол уриш эди. Аммо бироз ўхшамади. Футболчиларимиз негадир ўз майдонимизда бошқача, меҳмонда бошқача ўйин кўрсатишмоқда. Мана, «Динамо» ҳам ўз уйида яхши ўйнамоқда. Молиявий томондан камчилик йўқ. Бу борада клуб раҳбариятидан миннатдорман. Мавсум бошида жамоа олдига сифатли футбол кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиш вазифаси қўйилганди. Асосий мақсадимиз ҳамон ўша-ўша. Иккинчи давра олдидан таркибга 4 нафар янги футболчи олдик. Улар ишончимни оқлашмоқда. Яъни янги ўйинчилар оиламизга киришиб кетишди. Вақт ўтгани сайин ўйинимиз янада кучайишига шубҳам йўқ.

Олег Тюлькин («Динамо» бош мураббийи): - Фақат ва фақат ғалабани ўйлагандик. Афсуски, вазиятлардан самара чиқаролмадик. Рақибимиз эса бежиз пешқадамлар сафида бормаётганини амалда кўрсатди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳимояда яхши ҳаракатланиб, вазиятлар яратган бўлсакда, бироз омад етишмади. Ўйлайманки, тенг курашлар остида ўтган учрашувда адолатли натижа қайд этилди.

«НЕФТЧИ» - «БУХОРО» - 1:2 (0:1)

7 сентябрь. Фарғона. 1652 томошабин.

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон) - 8,0; З.Абдураҳмонов (Андижон) - 7,3; А.Маражабов (Андижон) - 7,3; И.Гармашов (Тошкент) - 7,0.

Голлар: М.Музаффаров (70) - В.Баенко (38), А.Алланиёзов (90Қ3).

«Нефтчи»: 1. Ў.Юсупов, 3. Д.Турсунов, 4. К.Кападзе (24. А.Исроилов, 46), 17. М.Музаффаров, 19. Ж.Ҳасанов (10. М.Мамазулунов, 54), 20. Д.Эрматов, 33. Т.Ҳакимов, 34. И.Раҳимов, 70. М.Саидов, 71. А.Шоғуломов (99. О.Ҳайдаров, 67), 94. Б.Йўлдошев.

«Бухоро»: 12. А.Турсунбоев, 11. С.Шихов (28. А.Исмоилов, 72), 16. А.Филипосян, 27. Р.Ҳасанов, 29. В.Баенко, 72. А.Саматов, 73. Т.Шамсиддинов, 75. С.Қутибоев, 77. И.Нагаев (55. А.Алланиёзов, 46), 87. А.Санаев (8. И.Вейцер, 77), 99. Ж.Қаҳрамонов.

Огоҳлантиришлар: Д.Эрматов (32), Д.Турсунов (37) - И.Нагаев (29), В.Баенко (75), С.Қутибоев (90).

Энг яхши ўйинчилар: М.Музаффаров - В.Баенко.

Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).

Комиссар: Р.Черников.

Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Албатта, «Нефтчи»нинг бир неча турдан буён ғалаба  қозонолмаганини билардик. Яширмайман, Фарғонага яхши  кайфиятда фақат  ғалаба учун келдик. Ўйин қизиқарли тус олиб, икки жамоада  ҳам  гол уриш учун вазиятлар туғилди. Агар ҳар бир хавфли ҳужум  самара бераверса, футболнинг қизиғи қолмайди. Бугун омад биз томонда эди ва ғалаба қозондик. Рақиб ўйини ҳам ёқди. Йигитларга майдонда шижоат кўрсатишгани учун миннатдочилик билдираман. Ҳар бир учрашув муҳим ва уларга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. «Бухоро» ғалабаларида ҳеч қандай сир  йўқ. Шунчаки, йигитларимиз ўйин вақти максимал даражада куч сарфлаяптилар. Агар футболчи майдонда югурмаса, ҳеч қандай натижа  бўлмайди.

Вадим Абрамов («Нефтчи» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда бўш кўриндик. Боз устига, вазиятларни голга айлантиролмадик. «Бухоро» аксинча, қарши ҳужумда яхши ўйнаб, мақсадига эришди. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизни кучайтирдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ охирида аламли гол қўйиб юбордик. Афсуски, омадимиз чопмаяпти. Йўқ, бу баҳона эмас. Камчиликлар бор ва улар устида ишлашда давом этамиз. Ҳозирги ҳолатда битта ғалаба бизни оғир вазиятдан олиб чиқиб кетади - бунга ишонаман.

----------------------------------------------------------------------

«ОБОД» - «СЎҒДИЁНА» - 2:4 (1:1)

7 сентябрь. Тошкент. 174 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент) - 8,5; С.Шоюсупов (Тошкент) - 8,3; О.Абдувасилов (Тошкент) - 8,3; Д.Клепиков (Тошкент) - 9,0.

Голлар: Э.Равшанов (8, 48) - И.Тошпўлатов (6, 52), С.Рашидов (63, 85).

«Обод»: 47. Ш.Эшбўтаев (45. Т.Ғаниев, 28), 44. Т.Васильев, 53. А.Комилов, 55. А.Мирзаев, 57. Б.Раҳимов, 58. Р.Аъзамов, 73. Б.Усмонов (9. П.Соломин, 46), 77. Т.Толипов, 83. Д.Абдураҳмонов (18. Т.Тўрақулов, 62), 88. Э.Равшанов, 99. О.Ҳакимов.

«Сўғдиёна»: 16. М.Абдуллаев, 2. С.Қулматов, 3. А.Исроилов, 4. Э.Орипов (92. У.Қодиров, 46), 7. С.Рашидов, 11. Ш.Достонов (59. С.Жўраев, 65), 17. И.Тошпўлатов, 27. О.Валижонов, 55. С.Қаҳҳоров, 77. С.Эминов (47. Ш.Жалилов, 34), 91. Ж.Гусейнов.

Энг яхши ўйинчилар: Т.Васильев - С.Рашидов.

Назоратчи: А.Попов (Тошкент).

Комиссар: Г.Ртвеладзе.

Игорь Шквирин («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Рақиб ўйинларини кузатиш асносида ҳар бир жиҳатни ўргандик ва бўлажак баҳсга алоҳида режа туздик. Муҳими, бу самара берди. Ҳа, хатолар туфайли 2та гол қўйиб юбордик. Иккинчи томондан, футболчилар «прессинг» қўллаб, яна 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Хуллас, ўйиндан қониқдим. Аммо сифат устида ҳали ишлаш керак. Жамоани иккинчи давра бошланишидан 2 кун олдин қабул қилиб олгандим. Таркибдаги футболчиларни ўзим таклиф қилмаганман. Бу арз-дод ёки бошқа нарса эмас, шунчаки, факт. Ишлашда давом этамиз. Жамоа олий лигада қолишнигина эмас, балки мазмунли ўйин кўрсатишни ўйлаши керак. Тўхташ йўқ, ишлаш ва изланишда давом этиб, мухлисларни қувонтиришдан умидворман.

---------------------------------------------------------------------

 «ЛОКОМОТИВ» - «ШЎРТАН» - 1:0 (0:0)

8 сентябрь. Тошкент. 453 томошабин.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент) - 8,2; А.Сидоров (Тошкент) - 8,6; Д.Сайлалов (Тошкент) - 8,6; Д.Жалимов (Тошкент вил.) - 9,0.

Гол: М.Бикмаев (57).

«Локомотив»: 1. И.Нестеров, 5. К.Махарадзе, 9. И.Алибоев, 10. М.Бикмаев, 11. С.Абдуллаев (55. С.Шоаҳмедов, 68), 15. С.Мирзаев, 18. Т.Кападзе, 20. И.Тўхтахўжаев, 28. Ш.Муҳаммадиев, 33. О.Зотеев (17. С.Мустафоев, 81), 78. А.Омонов (99. Ж.Машарипов, 55).

«Шўртан»: 25. А.Туробов, 5. Ҳ.Эргашев, 7. О.Каримов, 9. И.Таран (20. Ш.Хурсанов, 83), 12. Л.Убайдуллаев, 15. О.Жўрабоев, 18. Э.Бойматов, 38. С.Мамадалиев (17. Ғ.Раҳмонов, 61), 77. О.Нарзуллаев, 85. Р.Мелзитдинов, 99. М.Сафаров (30. Ж.Холтўраев, 73).

Огоҳлантиришлар: О.Каримов (69), Р.Мелзит-динов (90Қ3, Ш.).

Энг яхши ўйинчилар: И.Нестеров - Р.Мелзитдинов.

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

Комиссар: Ф.Магометов.

Геннадий Кочнев («Шўртан» бош мураббийи): - Аламли мағлубият. Тошкентдан камида бир очко билан қайтишимиз мумкин эди. Бироқ қўпол хато якунда қимматга тушди. Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. «Локомотив» - етакчи жамоа. Шунга қарамай, бугун очко олишимиз ҳеч гап эмасди. Дейлик, учрашув якунида ҳам гол уриш учун вазият юзага келди, аммо ажойиб имконият қўлдан бой берилди. Ҳужумда муаммолар бор. Ниҳоятда кам гол уряпмиз. Бугун иккинчи рақам остида ўйнаб, «Локо»ни қарши ҳужумда жазолашга уриндик. Афсуски, режамиз тўлиқ иш бермади. Энди «Пахтакор»га қарши ўйинга янада жиддий тайёргарлик кўришимиз керак.

Андрей Микляев («Локомотив» бош мураббийи): - Қийин ўйин. Рақиб жиддий кураш таклиф этди. Биринчи бўлимда 2-3та яхшигина вазиятдан фойдаланолмадик. «Шўртан»да ҳам имкониятлар бўлди. Мисол учун, стандарт вазиятдан сўнг Игнатий Нестеров жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Блессинг нега кўринмаяпти? Вақти келса, уни майдонда кўрасизлар. Ҳозирча бунга фурсат етмади. Аслида уни бугун ҳам майдонга туширмоқчи эдик. Лекин кутилмаган ўзгаришларга қўл уришимизга тўғри келди. Жамоамизни олдинда 2та муҳим учрашув кутмоқда. Дастлаб «Насаф» меҳмони бўламиз, кейин «Пахтакор» билан куч синашамиз. Ҳозир шу икки рақиб бирдек безовта қилмоқда. Улардан қай бири кучли эканлигини эса айтолмайман. Ҳа, бугун «Пахтакор» вакиллари бизни ўрганиш учун келишди. Эртага эса клубимиз тасвирчиси Бекободга бориши мумкин. Умуман, «Пахтакор»ни ўрганиш ишларини аллақачон бошлаб юборганмиз.

Мурод Бобожонов нега қайдномага киритилмади? У машғулотлар жараёнида жароҳатланди, шу боис, хизматидан фойдаланолмадик.

«НАСАФ» - «ОЛМАЛИҚ» - 1:0 (1:0)

8 сентябрь. Қарши. 3221 томошабин.

Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент) - 8,6; Н.Рўзимов (Тошкент) - 8,7; А.Буров (Бухоро) - 8,5; И.Ибрагимов (Нукус) - 9,0.

Гол: Б.Абдухолиқов (16).

«Насаф»: 35. С.Қувватов, 2. А.Шораҳмедов, 7. О.Ҳамробеков, 10. Д.Раҳматуллаев (6. А.Ғаниев, 78), 18. Б.Абдураҳимов, 20. И.Кенжабоев, 22. И.Голбан, 34. Ф.Сайфиев, 45. Б.Абдухолиқов (77. Ж.Ҳасанов, 68), 69. Д.Черан, 92. У.Эшмуродов.

«Олмалиқ»: 99. Н.Зиёвуддинов, 2. А.Ҳожиакбаров, 8. Ш.Григалашвили (10. Ш.Норбеков, 11; 94. Х.Мухторов, 20), 11. В.Клишин (5. Д.Жўраев, 58), 13. Л.Тўраев, 18. Ш.Муллажонов, 19. И.Иномов, 23. З.Полвонов, 55. Р.Бердимуродов, 70. С.Рихсибоев, 88. И.Йелич.

Энг яхши ўйинчилар: Б.Абдухолиқов - Н.Зиёвуддинов.

Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов.

Виктор Кумиков («Олмалиқ» бош мураббийи): - Гол уролмасанг, ҳаттоки, дурангга эришишинг ҳам қийин. Бугун қатор вазиятлар яратган бўлсакда, улардан самара чиқариш йўлини тополмадик. Ҳимоядаги битта қўпол хато эса дарвозамиз ишғол қилинишига олиб келди. Умуман олганда, ўйинимиз кўнгилдагидек чиқмади. Албатта, таркибдаги йўқотишлар ҳам ўз таъсирини ўтказяпти. Лекин ютқазмаслигимиз керак эди, барибир. Сафар учрашувларида қулай имкониятлар кўп юзага келмайди. Шундай экан, вазиятларни қадрига етиш керак. Ҳа, «Насаф» шаклланган жамоа ва сафарда у билан ўйнаш жуда оғир. Қаршида ажойиб шароитлар мавжуд. Масалан, клуб ўз мактаби ва тарбияланувчиларига эга. Агар «Насаф» ўз сафига 2 нафар тажрибали ўйинчини қўшиб олса, янада кучайган бўларди.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Табиийки, ғалаба учун майдонга тушгандик. Яъни охирги мағлубиятлардан сўнг ижобий натижа қайд этмасак бўлмасди. «Олмалиқ» ҳимояда тартибли ўйнайдиган клублардан бири эканлигини биласизлар. Жамоа ўйини яхши ҳимояланиб, рақибни стандарт вазиятлар орқали жазолаш асосида ташкил этилади. Буни яхши ўргангандик ва йигитларимиз диққат билан ўйнаб, хатога йўл қўйишмади. Умуман олганда, янада фаолроқ ўйнашимиз мумкин эди. Аммо охирги омадсизликлар сабаб, жамоамизда руҳий тушкунлик ва босим пайдо бўлганди. Ўйлайманки, бугунги ғалаба йигитларнинг ушбу руҳий ҳолатдан чиқиб кетишларига ёрдам беради.

«ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР» - 3:3 (0:2)

8 сентябрь. Навоий. 6000 томошабин.

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент) - 8,8; М.Саидқосимов (Тошкент) - 9,0; А.Цапенко (Тошкент) - 9,0; Б.Юлчараев (Гулистон) - 9.

Голлар: О.Зокиров (79), Ф.Қамбаров (82), А.Геворкян (90) - В.Шодиев (29), Д.Ҳамдамов (40), Ш.Гадоев (84).

«Қизилқум»: 55. Э.Жабборов, 3. Ш.Пўлатов, 4. Э.Бойдуллаев, 6. Н.Камолов, 9. О.Зокиров, 14. Ф.Қамбаров, 17. А.Геворкян, 20. Ғ.Жумаев, 23. Ш.Жўраев (2. В.Григорьев, 70), 27. И.Юнусов (92. А.Баҳриддинов, 74), 86. О.Исроилов (18. С.Шодмонов, 46).

«Бунёдкор»: 32. С.Султонов, 2. Р.Ашурматов, 3. И.Қобилов, 4. А.Комилов, 6. А.Ғофуров, 8. Ж.Иброҳимов, 14. В.Шодиев (77. Ш.Норхонов, 71), 17. Д.Ҳамдамов, 21. Д.Аҳмадалиев, 22. Ш.Гадоев, 44. М.Қосимов (29. О.Шукуров, 54).

Огоҳлантиришлар: Ш.Пўлатов (70) -  А.Комилов (24), С.Султонов (54),  Р.Ашурматов (59), А.Ғофуров (62).

Энг яхши ўйинчилар: А.Геворкян - С.Султонов.

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Комиссар: Б.Ҳайдаров.

Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Бугун қизиқарли, шунинг баробарида тушунарсиз ўйин бўлди. 2та гол уриб, ҳисобда олдинда борганимизга қарамай, иккинчи бўлимни жуда суст ўтказдик. Умуман ўйнай олмадик. Ваҳоланки, кийиниш хонасида йигитларга 90 дақиқа ўйнаш кераклигини уқтиргандим. Бироқ йигитлар тўхтаб қолишди, «Қизилқум» эса ҳаракат қилиб, натижага эришди.  Ўйлайманки, 2 очко йўқотдик. Чамамда, йигитлар танаффусдан сўнг 3 очко нақд қилинганини ўйлашди, чоғи. Қайтараман, йигитларга биринчи бўлимдаги хатоларини кўрсатиб, иккинчи 45 дақиқаликда ҳам фаол ўйнаб, яна гол уриш кераклигини таъкидлагандим. Чунки тўплар нисбатини ҳам яхшилашимиз керак эди. Ўйин охирида «Қизилқум» Бразилияга айланиб кетди... Сабаби - биз ўйнамай қўйдик...

Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи): - Икки хил бўлим кўрдик.  Биринчисида ҳимояда пала-партишликларга йўл қўйиб, 2та гол қабул қилдик. Иккинчи бўлимда эса йигитлар айнан мухлислар кутган ўйинни намойиш этишди. Айниқса, охирги дақиқаларда жанговар ва очиқ футбол кўрсатилди. Агар бироз вақт бўлганида, шубҳасиз, яна гол уриларди. Умуман, бугун ғалабани кўзлагандик. Биринчи бўлимдан кейин Шодмонов ва Баҳриддиновни  майдонга тушириб, ўрта чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишимиз лозим эди. Аммо ўйиндан хурсандман. Таркибдаги ёш футболчиларга ҳам имкон бердик ва улар ишончни оқлашди. Асосий таркибда ҳаракатланган Нодирхон Камолов, захирадан майдонга тушган Виктор Григорьев ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Умуман, бугунги ўйин учун барча футболчиларга раҳмат. Мухлислар ҳам бундай футболдан хурсанд бўлишди, менимча.

«МЕТАЛЛУРГ» - «ПАХТАКОР» - 1:3 (1:2)

9 сентябрь. Бекобод. 1876 томошабин.

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент) - 8,5; Т.Галеев (Тошкент) - 8,6; А.Пўлатов (Тошкент) - 8,5; Р.Лутфулин (Тошкент) - 9,0.

Голлар: З.Абдуллаев (16) - И.Сергеев (18, 45+2), Д.Иброҳимов (90+4).

«Металлург»: 1. З.Сафоев, 2. А.Ҳусинов, 4. Ҳ.Ҳошимов, 6. Д.Каримов (38. М.Султонов, 50), 7. Д.Одилов, 8. А.Нўъмонов, 13. С.Қодирқулов, 14. Д.Каримқулов, 15. З.Абдуллаев, 22. И.Исоқжонов, 70. Ж.Абдумўминов.

«Пахтакор»: 12. А.Лобанов, 5. А.Исматуллаев (24. Д.Ҳошимов, 46), 7. А.Аҳмедов, 11. И.Сергеев (20. Ж.Ҳакимов, 81), 17. С.Нуруллаев, 21. К.Тожиев, 29. В.Козак, 52. Г.Канюк, 55. М.Симич, 77. Т.Безерра (27. Д.Иброҳимов, 72), 80. Р.Гриффитс.

Огоҳлантиришлар: Д.Одилов (3), Ж.Абдумўминов (34), М.Султонов (72) - К.Тожиев (38), Р.Гриффитс (40), А.Аҳмедов (60).

Энг яхши ўйинчилар: С.Қодирқулов - К.Тожиев.

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар: А.Иноятов.

Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи): - Майдон ҳолати икки жамоага ҳам яхшироқ футбол кўрсатиш имконини бермади. Менимча, ўйиндан аввал уни суғориш керак эди. Тўп етарли даражада тез ҳаракатланмагани туфайли майдонда кураш кўпайди. Деярли ҳар дақиқада тўхталишлар гувоҳи бўлдик. Ўйинга келсак, жамоамнинг интилиши ёқди. Дейлик, гол қўйиб юборилганидан кейин тезда ўйинга қайтдик. Сафар учрашувида 3та гол уриш - бу яхши кўрсаткич. Мана, бугун меҳмонда илк ғалабани нишонладим ва бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Умуман, ҳар бир жамоа бизга қарши ўйинда бор кучини ишга солмоқда ва бу яхши ҳолат.

Рустам Мирсодиқов («Металлург» бош мураббийи): - Учрашув оғир кечишини билардик. Бунинг устига, асосий таркибнинг 3 нафар етакчи ўйинчиси майдонга тушмаслиги вазифамизни янада қийинлаштирди. Афсуски, бугун олинган сариқ карточкалар навбатдаги ўйинда ҳам етарлича бош оғритади. Аммо тан олиш керак, номдор рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик. Агар футболчилар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишганида, ижобий натижага эришишимиз ҳеч гап эмасди. Ёш Санжар Қодирқулов учрашувнинг энг фаол ўйинчиси сифатида кўрсатилганидан хурсандман. Кейинги учрашувларда ҳам ёшларга ишонишда давом этамиз.

Тур Статистикаси

Ўйин: 8, Гол: 24  (ўртача: 3), Томошабин: 20529 (ўртача: 2566...)

Мезбонлар ғалабаси: 3, Меҳмонлар ғалабаси: 3, Дуранг: 2, Йирик ҳисобли ғалаба: -

Энг  сермаҳсул ўйинлар:  «Обод» - «Сўғдиёна», «Қизилқум» - «Бунёдкор» (6та гол)

Огоҳлантириш: 24 (ўртача: 3), Четлатиш: -

Энг «қўпол» ўйин: «Металлург» - «Пахтакор» (6та «сариқ»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Қизилқум» - «Бунёдкор» (6000)

Пенальти: 1 (самарали)

«Дубль»: 4 (Э.Равшанов, «Обод»; И.Тошпўлатов, С.Рашидов, «Сўғдиёна»; И.Сергеев, «Пахтакор»)

«Хет-трик»: -, Автогол: -

1          Локомотив     19        14        3          2          44-12  45

2          Бухоро            20        11        3          6          33-25  36

3          Қўқон-1912   20        9          7          4          28-23  34

4          Насаф              19        10        2          7          28-16  32

5          Пахтакор        19        9          5          5          29-21  32

6          Бунёдкор        20        8          8          4          23-19  32

7          Машъал          19        8          6          5          23-15  30

8          Навбаҳор        20        7          8          5          24-24  29

9          Олмалиқ        19        7          7          5          15-15  28

10        Металлург      20        8          2          10        26-25  26

11        Қизилқум       20        6          7          7          24-25  25

12        Сўғдиёна       19        6          3          10        24-34  21

13        Динамо          20        5          6          9          18-23  21

14        Шўртан          20        6          1          13        16-28  19

15        Нефтчи           20        2          7          11        16-38  13

16        Обод               20        2          3          15        14-42  9

 

Тўпурарлар:

Марат Бикмаев («Локомотив») - 17та  (5та - пен.)

Достон Ҳамдамов («Бунёдкор») - 11та

Санжар Рашидов («Сўғдиёна») - 11та (3та - пен.)

Драган Черан («Насаф») - 10та (2та - пен.)

Зоҳид Абдуллаев («Металлург») - 8та

Игорь Сергеев («Пахтакор») - 8та (1та - пен.)

Иван Нагаев («Бухоро») - 8та (3та - пен.)

Суҳроб Бердиев («Қўқон-1912») - 7та

Мўйдин Мамазулунов  («Нефтчи») - 6та...

 

Келгуси ўйинлар:

15 сентябрь (жума)

Бунёдкор - Нефтчи

16 сентябрь (шанба)

Пахтакор - Шўртан

Қўқон-1912 - Машъал

Навбаҳор - Металлург

Бухоро - Динамо

Сўғдиёна - Қизилқум

Олмалиқ - Обод

Насаф – Локомотив

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:25, 11.09.2017.
Ўқилди: 4457 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.