Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Уэйн Руни ҳар томонлама иқтидорли футболчи ҳисобланади. Бироқ баъзида у ўзининг ўта беъмани қилиқлари билан ҳам “иқтидорли” эканлигини кўрсатиб қўяди. Биз “Шрек” лақабли футболчининг энг беъмани 5 та қилиғи ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.
1. Ҳакамни “олқишлаш”
2008 йилнинг сентябрида Чемпионлар лигаси доирасидаги “Виляреал”га қарши ўйинда Руни Алваресга нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка билан “сийланди”. Бунга жавобан ҳужумчи даниялик ҳакам Милтон Нилсен қароридан норози эканлигини билдириш учун кучли “карсаклар” билан уни олқишлади. Оқибатда иккинчи сариқини олиб майдондан “хайдалди”.
2. Камера қаршисидаги ҳақорат
2011 йилнинг апрелида “Вест Хем”га қарши кечган ўйинда “хет-трик” Рунини шу қадар тўлқинлантириб юбордики, у ўз эҳтиросларини майдон четидаги камера билан ўртоқлашгиси келди. Бундай одат кўпчилик футболчиларга тегишли. Бироқ Руни шу куни ҳаддан ортиқ ҳақоратли сўзларни ишлатганлиги учун, Англия кубогининг ярим финал ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлган.
3. Байроқча билан олишув
2009 йилнинг мартида “Крейвен Коттеж”да бўлиб ўтган сафар учрашувида Руни захирадан майдонга тушади. Ўйиннинг 81-дақиқасида Уэйн Дакурга нисбатан қўполлик ишлатиб, сариқ карточка “ишлаб” олади. Орадан 6 дақиқа ўтгач эса футболчи ҳакамнинг қароридан норози эканлигини билдириш учун тўпни майдонга отиб юбориш орқали кўрсатишга мажбур бўлади. Оқибатда ҳакам унга иккинчи сариқни ҳам кўрсатди. Руни аввалига майдонни тарк этишдан бош тортди, сўнгра эса бор аламини майдон четидаги байроқчадан олди. Натижада уни 3 ўйинга дисквалификация қилишди. “МЮ” ўша куни 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.