"Челси" ҳимоячиси Гари Кехилл ҳужумчи Альваро Мората ҳақида гапириб ўтди.
"Костадан кейин бизда яна бир гол урадиган ҳужумчи пайдо бўлгани жуда яхши. Мората учун босим кор қилмаганига ишонаман.
У бу клубга ўтаётганида барчасини ҳисобга олганди. "Челси" ҳужумчилари ҳар доим катта босим остида ўйнашади.
Альваро ўзининг ҳаракатлари билан топ ҳужумчи эканлигини исботламоқда. У бундай муаммоларни қандай бартараф этиш кераклигини билади.
Моратанинг ўйинларини кўриб бир жиҳатга эътибор бердим. У бундай ҳаётдан завқ олмоқда", - дейди ҳимоячи.