Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Англияда грандлар тўқнашуви, Италияда кўҳна дерби, Анчелоттисиз «Бавария» ва уик-энднинг 5та ўйини

Баҳо:
+ | -

Эътиборингизга Европанинг етакчи лигаларида бўлиб ўтадиган энг қизиқарли учрашувларга бағишланган анонсни ҳавола қиламиз.

ЧЕЛСИ – МАНЧЕСТЕР СИТИ

30.09.2017. 21:30

Англияда топ жамоалар ҳам, топ учрашувлар ҳам нисбатан кўпроқ ва деярли ҳар турда эътиборга молик учрашувни топиш мумкин. Лекин бу тўқнашув улар ичида ҳам алоҳида ажраб туради.

Чемпионлик учун мавсум охиригача курашиши тахмин қилинаётган икки жамоа Лондонда тўқнаш келади. «Челси» бу ўйинни бой берса, Манчестер жуфтлигидан 6 очкога орқада қолиб кетиши мумкин ва бу Конте шогирдлари учун жуда қаттиқ зарба бўлади.

Мадриддаги ғалабадан сўнг, «Челси» жуда яхши кайфиятда, аммо шу билан бирга, рақибидан фарқли равишда жамоа бир кун кам дам олгани ва нисбатан оғирроқ рақибга қарши ўйнаганини эътиборга олиш керак.

«Манчестер Сити»да ҳам муаммолар етарли. Ўнг қанот ўйинчиси Бенжамин Менди оғир жароҳат олиб, мавсум охиригача сафдан чиққан бўлса, жамоа тўпурари Серхио Агуэро аварияга учради ва у ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

 

ШАЛЬКЕ – БАЙЕР

29.09.2017. 23:30

Яқин ўтмишда Германиянинг етакчиси бўлган, аммо ўрнини бой бераёзган икки жамоа. Мавсумда ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўтказаётгани, аммо ҳимояланиш борасида муаммолар ҳар икки жамоада ҳам етарли экани ўйиннинг қизиқ ва голларга бой бўлишидан далолат қилади. «Шальке» сўнгги икки турда ютқазди ва бирорта ҳам гол ура олмади.Қизиғи, 2013 йилдан бери «Шальке» ўз майдонида «Байер»га мағлубиятга учраб келмоқда. 

 

ПСЖ – БОРДО

30.09.2017. 20:00

Ўтган турдаги дурангдан сўнг, «ПСЖ» Европанинг етакчиларидан бири «Бавария» устидан ишончли ғалабага эришди ва Карло Анчелоттини истеъфога чиқариб юборди. ЕЧЛдаги баҳсда Кавани ва Неймар ўртасидаги муносабатлар ҳам ижобий томонга силжиганини кўриш мумкин эди. Парижликларнинг яна одатий режимга қайтиб, сермаҳсул ўйин кўрсатишларини кутиш мумкин.

Аммо рақиб ҳам анойи эмас – «Бордо» ушбу мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган иккинчи клубдир. Қайд этиш жоизки, «Бордо» 2010 йилдан бери Парижда ғалаба қозона олмаган. 

 

ҲЕРТА – БАВАРИЯ

01.10.2017. 18:30

«Бавария» ўтган ҳафтада «Вольфсбург» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди, уч кун ўтиб Парижда йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Мюнхенликлар жамоасининг талаб даражаси шу қадар баландки, шу икки натижанинг ўзи Карло Анчелоттининг истеъфоси учун етарли бўлди.

Албатта, муаммо ўйлаганимиздан чуқурроқ, мураббий ва футболчилар ўртасидаги зиддиятларнинг истеъфога сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шу нуқтаи назардан ҳам, сўнгги 7 йилда биринчи марта мавсум ўртасида мураббий алмаштирган «Бавария»нинг ўйини қандай ўзгаришини кузатиш қизиқ бўлса керак.

«Ҳерта»нинг ҳам ўз муаммолари бор, жамоа сўнгги 7 ўйинда атиги бир марта ғалаба қозонди холос. Европа кубокларидаги навбатдаги учрашув ҳам бой берилди.

Дарвоқе, «Ҳерта»нинг «Бавария»дан икки кун ўтиб еврокубок ўйинида майдонга тушгани ҳам меҳмонларнинг имкониятларини ошириши табиий.
 

НЬЮКАСЛ – ЛИВЕРПУЛЬ

01.10.2017. 20:30

Инглиз футболи классикаларидан бири. Рафа Бенитес «Ливерпуль»га қарши. Жон Шелви ва Жорже Вейналдум собиқ клубларига қарши тўп суради. Жамоалар турнир жадвалида деярли ёнма-ён бормоқда, агар мезбонлар ғалаба қозонса, «Ливерпуль»ни жадвалда ортда қолдириши мумкин.  

«Ньюкасл» сўнгги турда мағлубиятга учраган бўлса-да, ўз майдонидаги учрашувларда ишончли ҳаракат қилмоқда. «Ливерпуль» услуб жиҳатидан айнан «Ньюкасл» каби очиқ тўп сурадиган жамоаларга қарши яхшироқ ўйнай олади, буни ҳам биламиз.

Эсда қоларли ўйин, 2013 йилда «Ливерпуль» «Ньюкасл» устидан меҳмонда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Лекин шундан бери «қизиллар» бу ердан уч очко олишнинг уддасидан чиқа олишмаяпти. Икки йил олдин ўтган сўнгги ўйинда «Ньюкасл» 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, «Ливерпуль»нинг ғалабали сериясига нуқта қўйганди. 

 

ВАЛЕНСИЯ – АТЛЕТИК

01.10.2017. 21:30

«Валенсия» Лигада ҳали мағлубиятга учрамаган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Айниқса, сўнгги икки турни Марселино Гарсия шогирдлари алоҳида кўтаринкилик билан ўтказишди – «Сосьедад» майдонидаги ғалаба таҳсинга сазовор.

«Атлетик» эса, аксинча, мавсумни яхши бошлаб, уч турдан кейин етакчилар сафида борган бўлса-да, кейинги турларда кетма-кет мағлубиятга учрамоқда. Европа Лигасидаги «Зоря»дан учралган мағлубият ҳам баскларга салбий таъсир қилган бўлиши табиий. Аммо жамоалар ўртасидаги сўнгги 20 учрашувда атиги икки марта йирик ҳисоб қайд этилганининг ўзиёқ, бизни «Месталья»да доимий кескинлик кутиб турганидан дарак беради.

Меҳмонлар таркибида Муниаин, Де Маркос, Алварес каби етакчи футболчилар жароҳат туфайли майдонга туша олмасликлари мумкин.


МИЛАН – РОМА

01.10.2017. 21:00

Мавсумни қатор ғалабалар билан бошлаб, трансферлар даричасидаги харажатлар ҳақидаги гап-сўзларни бироз унуттирган «Милан»га нимадир бўлди. Жамоа қаторасига икки сафар ўйинини бой берди. Европа Лигасидаги сўнгги ўйин ҳам ишончсиз чиқди – сўнгги дақиқада киритилган гол туфайлигина «Милан» ғалаба қозонди.

Кейинги турда бўладиган Милан дербиси олдидан, Монтелла жамоасини бошқа бир жиддий клуб – Монтелланинг собиқ жамоаси синовдан ўтказади. Барқарор равишда кучли ва барқарор равишда нимадир етишмайдиган «Рома» мавсумни кучли бошлади ва айни паллада сўнгги 4 учрашувда ғалаба қозониб, ҳам А Серияда, ҳам ЕЧЛда аҳволини ўнглаб олди.

Жамоаларнинг сўнгги 4 ўйинида «Рома» устунлик қилган, шунингдек, 2011 йилдан бери, «Милан» Римда ғалаба қозона олмаётганини таъкидлаш жоиз.

СПОРТИНГ – ПОРТУ

01.10.2017. 23:15

Португалиянинг айни пайтдаги энг кучли икки жамоаси тўқнашувини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. «Порту» 7 турдан сўнг юз фоизлик кўрсаткич билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, «Спортинг»да ҳам мағлубият йўқ, шунча ўйиндан кейин атиги бир дуранг қайд этилган холос. Демак, бу ўйинда қайсидир анъана бузилади.

Бу икки жамоа Европа Чемпионлар Лигасида ҳам ёмон қатнашмаяпти. «Порту» «Монако» устидан сафарда йирик ғалабага эришиб, биринчи турдаги мағлубиятни «текислаган» бўлса, «Спортинг» «Барселона» билан тенгма-тенг ўйнади.

Абубакар, Эктор Эррера, Касильяс, Маркано, Думбия, Карвалью, Коэнтрау, Дост, Матьё каби бизга таниш юлдузлар майдонда ҳаракат қиладиган бу тўқнашув ҳам қизиқ бўлиши шубҳасиз.   

Испания чемпионатида «Барселона»нинг «Камп Ноу»да «Лас Палмас»га қарши ўйини 1 октябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан 19:15да бўлиб ўтади. «Реал» эса, ўша куни, соат 23:45да ўз майдонида «Эспаньол»ни қабул қилади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:34, 30.09.2017.
Ўқилди: 5921 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.