ЕЧЛ 3-тури доирасида ПСЖ аъзоси Неймар “Андерлехт” дарвозасини ишғол қилди ва ушбу турнирдаги ўзининг 24-голини урди.
Шу ўринда Неймар ўз ватандоши Жованни Элберга етиб олди ва ЕЧЛдаги бразилиялик тўпурарлар рўйхатида 4-ўринни бўлишиб турибди.
Неймардан юқорида эса: Марио Жардел (25 гол), Ривалдо (27) ва Кака (30) каби футболчилар жой олишган.