Ушбу мавсум якунланганидан кейин эркин агентга айланадиган "Арсенал" футболчиси Жек Уилшир жамоаси билан шартномасини узайтириши мумкин.
Лондонликлар қишдаёқ Алексис Санчес ва Месут Ўзилнинг бошқа жамоага ўтиб кетишини ҳисобга олган ҳолда, 25 ёшли футболчини клубда олиб қолишмоқчи. Бу мавсум Жек АПЛда бир ўйин ўтказди ва голга ассистентлик қилди.