Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ФИФАнинг энг яхши мураббийи бўлганидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен "Реал"да 18 йилдан бери ишлаяпман, шунинг учун ҳам жамоада узоқ вақт ишлаш қандай бўлиши билмайман. Бироқ менга бу иш ёқмоқда.
Совринни қўлга киритганимдан хурсандман. Мана шундай натижага эришишимда футболчилар ва раҳбариятга ҳам катта раҳмат айтаман", - дейди Зидан.