Италиянинг "Милан" жамоаси сардори Леонардо Бонуччи Италия "А" Серияси 9-тури доирасида "Женоа"га қарши учрашувда рақибига зарба бериб, қизил карточка олганига узр сўради.
"Афсусдаман, Розига зарба бермоқчи эмасдим, ундан қочмоқчи бўлгандим. Бироқ нима бўлса, бўлди. Ўйиндан кейин ундан узр сўрадим.
"Ювентус"га қарши учрашувда майдонга тушмаслигимдан ҳафа бўлдим. Дисквалификация вақтида яхшилаб ишлаб, юқори даражадаги жисмоний ҳолатда майдонга тушишга ҳаракат қиламан", - дейди Бонуччи.