ПСЖ спорт директори Антеро Энрике "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг агенти Киа Жарубчан билан учрашди ва "Барселона" таклифини қабул қилмасликни сўради.
Олдинроқ хабар қилинганидек бразилиялик футболчининг ўзи фаолиятини Каталонияда давом эттиришга рози. Ўтган ёзда "Барселона" Коутиньони сотиб олиш учун катта ишларни олиб борди, бироқ трансфер амалга ошмади. Энди каталонияликлар қишда ҳам Коутиньонинг ишларини давом эттиради.
Sports.es нашри хабарига кўра, ПСЖ Коутиньонинг трансфери борасида "Барселона" билан баҳслашади.