Италиянинг "Милан" жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла "А" Сериянинг 10-тури доирасида "Кьево"га қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.
"Ўтган ўйинда "Кьево" камчилик қолган бўлса-да, яхши ўйнади ва уч очкони қўлга киритди. Агар биз мағлубиятга учрасак, жуда ёмон бўлади. Айни дамда истеъфо ҳақида ўйламаяпман. Ишонманки, "Милан" "Кьево"ни мағлуб этади", - дейди Монтелла.