Кириш Регистрация
06/11 01:00 Реал Мадрид 1-3 Милан
06/11 01:00 Ливерпуль 4-0 Байер
06/11 01:00 Спортинг 4-1 Манчестер Сити
06/11 01:00 Лилль 1-1 Ювентус
06/11 01:00 Болонья 0-1 Монако
06/11 01:00 Селтик 3-1 РБ Лейпциг
06/11 01:00 Боруссия Д 1-0 Штурм
06/11 15:00 Поханг Стилерс 4-2 Шандонг Тайшан
06/11 15:00 Йокогама Маринос 5-0 Бурирам Юнайтед
06/11 17:00 Бангкок Юнайтед 4-1 Ли Ман
06/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-2 Тампинес Роверс
06/11 19:00 Олтин аср 0-4 Ат-Таъвун
06/11 19:00 Насаф 1-2 Ал-Ҳуссайн
06/11 21:00 Трактор 7-0 Равшан
06/11 21:00 Холидия 4-1 Ал-Қува ал-Жавия
06/11 21:00 Кувайт СК 3-3 Шабаб ал-Аҳли
06/11 22:45 Брюгге 1-0 Астон Вилла
06/11 22:45 Шахтёр 2-1 Янг Бойз
07/11 01:00 Бавария 1-0 Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд 1-3 Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда 2-5 Барселона
07/11 01:00 Интер 1-0 Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ 1-2 Атлетико
07/11 01:00 Спарта 1-2 Брест
07/11 01:00 Штутгарт 0-2 Аталанта
08/11 00:45 Женоа - Комо

«Олтин тўп–2017»: Роналду, Месси, Неймар ўртасида катта рақобат кечади

Баҳо:
+ | -

Франциянинг “France Football” нашри “Олтин тўп–2017” мукофоти соҳибига қачон топширилиш кунини маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 7 декабрь куни “Олтин тўп” соврини ўз эгасига топширилади. Яқин кунларда совринга асосий номзод сифатида учта футболчи танлаб олинади.

Мазкур номзодлар орасида шубҳасиз, Криштиану Роналду, Лионель Месси, Неймар каби футболчилар совринга асосий даъвогар сифатида эътироф этилишади.

Дунёнинг “энг қиммат футболчиси” ҳисобланмиш Неймар ҳозирча “дунёнинг энг яхши футболчиси” бўла олмаган.

Демак, юқорида номи кўрсатилган футболчилар орасида ушбу совринни олиш учун катта рақобат кечади. Биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

“Олтин тўп–2017” номзодлар қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар: Ян Облак ("Атлетико"), Жанлуижжи Буффон ("Ювентус"), Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед").

Ҳимоячилар: Серхио Рамос ("Реал"), Матс Хуммельс ("Бавария"), Леонардо Бонуччи ("Милан"), Марсело ("Реал").

Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич ("Реал"), Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити"), Тони Кроос ("Реал"), Садио Мане ("Ливерпуль"), Эден Азар ("Челси"), Иско ("Реал") Килиан Мбаппе ("ПСЖ"), Нголо Канте ("Челси"), Филиппе Коутиньо ("Ливерпуль"), Дрис Мертенс ("Наполи"), Антуан Гризманн "Атлетико").

Ҳужумчилар: Неймар ("ПСЖ"), Пауло Дибала ("Ювентус"), Луис Суарес ("Барселона"),  Роберт Левандовски ("Бавария), Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Эдин Жеко ("Рома"), Радамель Фалькао ("Монако"), Лионель Месси ("Барселона"), Пьер-Эмерик Обамейянг ("Боруссия" Д), Эдинсон Кавани ("ПСЖ"), Карим Бензема ("Реал"), Криштиану Роналду ("Реал").

Маълумот учун, жаҳоннинг энг яхши футболчисига бериладиган совринга сўнгги 9 йил давомида Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналдулар эга чиқиб келишади. Мессининг “Олтин тўп”лари Роналдуникидан битта кўп.

Бундан аввал, Криштиану Роналду 2008, 2013, 2014 ва 2016 йилларда “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Месси эса 2009, 2010, 2011, 2012 ва 2015 йиллар бутун жаҳонда “тенгсиз футболчи” дея топилган.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилоти томонидан топширилган “The Best” совринига лойиқ кўрилиб, асосий рақобатчиси Лионель Месси билан бу борада тенглашиб олганди.

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 17:33, 12.11.2017.
Ўқилди: 13308 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.