Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Эдвин Ван Дер Сар: «Новчалигим сабаб дарвозага қўйишган»

Баҳо:
+ | -

«МЮ» тарихида ёрқин из қолдирган афсонавий дарвозабон Эдвин ван дер Сар 47 ёшга тўлди.

FourFourTwo шу баҳона икки мамлакат биринчилигида 8 марта олтин медаль ютган, шунингдек, ЧЛда 2 бора ғолиб чиққан Голландия футболи фахрларидан бирини суҳбатга чорлаб, унга ўз ўқувчиларидан тушган саволлар билан мурожаат қилди.

«Қўл остимдаги клубнинг совринларни қўлга киритиш баробарида молиявий жиҳатдан бақувват бўлишига уринишим вақтида жамоамни сардор сифатида олға бошлаганимга ўхшайди», - дея сўз бошлади «Аякс»нинг амалдаги бош директори Эдвин ван дер Сар.

Голландияликнинг айтишича, бизнес соҳасида етарли малакага эга бўлмасада, футболда 20 йил давомида тўплаган тажрибаси клубни муваффақиятли бошқаришида жуда асқотмоқда.

Аҳамиятли томони, у 1990-1999 йиллар оралиғида айнан «Аякс»да аъло даражада ўйнаб, клубнинг Голландияда 4 марта чемпионликка эришиши, мамлакат кубогини 3 бора ютиши, шунингдек, УЕФА кубогида ғолиб чиқишию, ЧЛ-95да «Милан»дан устун келиб, бош совринни қўлга киритишига мислсиз ҳисса қўшганди.

Бундай муваффақиятлар Эдвинга ҳозирги ишида ҳам алоҳида ишонч ва куч бағишлаши тайин.

- Айтингчи, бошидан дарвозабон бўлишни хоҳлаганмисиз? Илк бор дарвоза чизиғига турган кунингиз ёдингиздами?

- Аслида дастлабки 2 йил давомида майдон ўйинчиси сифатида шуғулланганман. Бироқ бир куни дарвозабонимиз навбатдаги учрашувга келмади ва мураббий буюрди:

«Эдвин, болалар орасида энг бўйдорисан, шунинг учун бугун дарвозани қўриқлайсан». Ўша ўйинда ҳаракатларим шу даражада омадли чиқдики, натижада дарвозабонлик қўлқопи доимий ҳамроҳимга айланди.

Анча вақт оддий ҳаваскорлар жамоаси - «Нордвейк»да ўйнадим ва ҳаттоки, профессионал футболчи сифатида танилиш орзум қачондир рўёбга чиқиши ҳақида ўйламагандим ҳам.

Фақат 19 ёшга тўлганимда, «Спарта» (Роттердам) вакиллари учинчи дарвозабон ролига таклиф этишди. Аммо клуб кўчиб ўтишим учунгина пул тўлашини маълум қилгач, «Нордвейк»да қолишни маъқул кўрдим.

Орадан яна бир неча кун ўтиб, «Аякс»дан қўнғироқ бўлди ва дарҳол шартнома тузишга кўндим.

- Кейинги вақтларда «дарвозабон - сўнгги ҳимоячи» услуби оммалашаётганига қандай қарайсиз? Зеро, вақтида оёқлар билан жуда яхши ўйнагансиз ва айтиш мумкинки, бу услубнинг кенг ёйилишида ҳиссангиз катта.

- 90-йиллардаёқ «Аякс»да махсус тизим ишлаб чиққандик ва унга асосан позицион ҳужумни ташкиллашда иштирок этардим. Агар бу услубга амал қилишда меъёрдан чиқиб кетмасангиз, катта наф келтириши, шубҳасиз.

Аммо менимча, ҳозир кўпчилик чегарадан ўтиб кетяпти. Унутмаслик керак, голкипернинг асосий вазифаси - тўп ўтказиб юбормаслик.

- Нима деб ўйлайсиз, Голландиянинг яна бирор жамоаси қачондир ЧЛ кубогини боши узра баланд кўтара олармикан?

- Афсуски, ҳозирги ҳолатда бу жуда-жуда қийин иш. Ҳаттоки, менинг давримда, яъни бундан 20 йил олдин ҳам ЧЛда ғолиб чиқиш катта жасорат ҳисобланарди.

Ваҳоланки, ўша вақт турнирда битта мамлакатдан 1та жамоа қатнашарди, қолаверса, асосий бос-қичда бор-йўғи 16та иштирокчи бўларди. Янги формат қабул қилингач, айтиш мумкинки, романтик давр ортда қолди.

Айни пайт янги-янги қоидалар амалга татбиқ этилмоқда, аммо умумий ҳолат ўзгармайди, барибир - катта бюджетга эга жамоалар мусобақа фаворитлари бўлиб қолаверадилар.

- «Аякс»нинг ўша таркиби Европа грандлари оромини ўғирлаган футболчиларга тўла эди. Қизиқ, «Ювентус» сизни қўлга киритиш йўлида қайси клублар билан рақобатлашганди?

- 1999 йили «Аякс» билан хайрлашгач, Ливерпулга бориб, «Энфилд» бўйлаб сайр қилдим, Жерар Улье, клуб раиси ва бир қатор футболчилар билан учрашдим.

Хуллас, бу масалада узоқ ўйладим, аммо «Ювентус» вакиллари алоқага чиқишгач, Италияда ўйнаш катта чорлов эканлигини англадим. Шу орада «МЮ»дан ҳам таклиф тушди.

«Юве» билан шартнома тузишга яқин келганимга қарамай, Алекс Фергюсоннинг акаси билан гаплашдим. Чунончи, менда бутунлай бош-қа маданият ва ўйин услубига эга мамлакатда ўйнаш хоҳиши юқори эди.

Кейинроқ билдимки, Фергюсон дарҳақиқат, мени ўз жамоасида кўришни хоҳлаган, аммо бошқарув раиси эркин агент мақомидаги Марк Боснич номзодини маъқуллаган.

Хуллас, Петер Шмейхель издоши ўрнида фақат мени кўришган, аммо кейинчалик номзодлар сони кўпайиб кетди. «Фулхэм»да ўйнаганимда эса, «Арсенал» қизиқиши ҳақида эшитдим, аммо ҳаммаси гап-сўзлигича қолиб кетди.

- «Ювентус»да Зайниддин Зидан билан бирга ўйнагансиз, унинг қайси фазилатларидан алоҳида лол қолгансиз? Француз инсон сифатида қандай эди? ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:54, 15.11.2017.
Ўқилди: 2102 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2664]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2263]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1777]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1662]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1648]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1529]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1478]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1333]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1325]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1263]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.