Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Азамат Абдураимов: «Олий лигада 12та клуб қолиши миллий чемпионатда рақобатни кучайтиради»

Баҳо:
+ | -

Юртимизда кўзга кўринган футбол мутахассисларидан бири Азамат Абдураимов, Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш, миллий чемпионатимиз савиясини ошириш ва бу йўл орқали терма жамоаларимиз даражасини кўтариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Азамат Абдураимов: “Очиғини тан олиб айтиш керак, Олий лига ўйинларига мухлислар ташрифи кутилганидек эмас. Бу эса ўз ўзидан ўзгаришни талаб қилмоқда. Яъни ислоҳотлар қилиш пайти келди. Шунинг учун ҳам келаси йилдан Олий лига клублари 12та қолиши борасидаги қарорни тўғри деб ўйлайман. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Англия ёки Испания чемпионатларини кузата туриб, олдиндан қандай ҳисоб қайд этилиши мумкинлигини айта олмайсиз. Биз ҳам чемпионатимизда шу каби рақобат кучли бўлишини ва ҳар бир турда муросасиз, қизиқарли ўйинлар кўп бўлишини хоҳлаймиз. Тўғри, бундай ўзгариш биринчи марта бўлмоқда, лекин бу футбол ривожи учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Чунки энди чемпионатимизда кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди.

Ҳар ўйинда майдонда ҳақиқий кураш кечса, футболчи ҳам бунга мослашади. Шундан сўнг у терма жамоада ҳам ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олади. Фақатгина чет элда тўп сураётган легионерлардан умид қилиб юравермаслигимиз керак. Ўзимизнинг чемпионатда ҳам шундай етакчиларни тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам бу формат футболимиз фойдасига ишлайди, деб умид қиламан”.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:43, 15.11.2017.
Ўқилди: 2741 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик