"Манчестер Сити"нинг собиқ ҳуумчиси Робиньо клуб хўжайини шайх Мансур ўз вақтида "Барселона" ҳуумчиси Лионель Мессини сотиб олмоқчи бўлганини айтди.
"Мен клуб хўжайини Шайх Мансур билан бир неча марта гаплашганман. У менга Кака ва Мессини сотиб олмоқчилигини айтган эди. Кака ўтишга яқин эди, аммо Месси... Месси уларнинг имкониятидан ташқарида эди.
Мен лойиҳага ишонгандим. Шайх дунёдаги энг яхши клуб тузмоқчи эди, ҳозир уларга қаранг. Уларда дунёнинг энг яхши мураббийи бор - Пеп Гвардиола ва улар исталган рақиб билан рақобатлашишлари мумкин", - дейди Робиньо.