Кириш Регистрация

ЎФФ ва Япония Футбол Ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек,бугун 17 ноябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Токио шаҳрида Япония Футбол Ассоциацияси Президенти Ташима Кодзо билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу келишувасосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, турли мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этиш, ЎФФ ва ЯФА терма жамоалари мураббийлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Бундан ташқари,  Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ҳакамликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш борасида ҳам ҳамкорлик қиладиган бўлди.

“Япония Футбол Ассоциация билан келишувга эришилгани ўзбек футболи учун жуда катта фойдаси тегади, деб ишонаман. Япония каби футболи ривожланган мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимларининг тажрибасини ва малакасини ошириш мақсад қилинган”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:15, 17.11.2017.
Ўқилди: 3195 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик