Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Фото: Москвада “BUD Man of the Match” совринининг тақдимот маросими ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 30 ноябрь куни Москвадаги “Государственный Кремлёвский дворец” саройида ЖЧ-2018 мусобақасининг қуръа ташлаш маросими ўтказилишдан олдин энг яхши футболчига топшириладиган совриннинг тақдимот маросими ўтказилди.

“BUD Man of the Match” соврини жаҳон чемпионатида бўлиб ўтадиган ҳар бир учрашувда энг яхши иштирок этган футболчига ўйин якунлангандан сўнг топширилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ЖЧ-2018 мусобақасида жами 64 та учрашувлар ўтказилади. Футболчилар 64 марта “BUD Man of the Match” соврини билан тақдирланиш имкониятига эга бўлишади.

Учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлаш бутун дунё футбол мухлислари томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра маълум бўлади.

ФИФА ташкилоти ўйин якунлангандан сўнг тезкорлик билан “Ўйиннинг энг яхши футболчиси ким бўлди?” тариқасида сўровнома ўтказади.

Мухлислар эса ўзлари истаган футболчини танлаш имкониятидан фақат бир марта фойдаланишади.

Шунингдек, “BUD Man of the Match” совринининг тақдимот маросимида Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Дэвид Симэн ва икки карра жаҳон чемпиони, Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Кафулар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 декабрь куни Москвада жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 18:22, 01.12.2017.
Ўқилди: 4817 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик