Кириш Регистрация

ОЧЛ. Ўзбек клублари учун ажойиб имконият!

Баҳо:
+2 | -

Осиё чемпионлар лигасининг 2018 йилги мавсуми бошланиши олдидан ўзбек клублари учун ажойиб ҳолат юзага келди. Яна ҳам аниқроғи, "Насаф" ва "Пахтакор" клублари гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга бўлишди.

Гап шундаки, Саудия Арабистони гуруҳ босқичида фақат 2та жамоа билан иштирок этадиган бўлди. Улар — "Ан-Наср" ва "Ал-Иттиҳод". Саудия чемпионатида 3 ва 4-ўринни эгаллаган жамоалар ОФКдан тегишли лицензияни қўлга кирита олишмади. Уларнинг ўрнига бошқа жамоалар иштирок этмайдиган бўлди. Шу боис, гуруҳ босқичи ва саралаш босқичидан биттадан ўрин бўшаб қолди. Шу боис, Эрон ва Қатарнинг ОЧЛдаги квоталари "2+2"дан "3+1"га кўпайтирилди.

Ундан ташқари, Сурия ва Ироқ мамлакатлари ОЧЛ талабларини бажара олмагани учун мусобақада иштирок этмайдиган бўлди. Кувайт эса ФИФА аъзолигидан четлатилгани боис, унинг клублари халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

Натижада Ғарб минтақасида гуруҳ босқичига бериладиган 4та йўлланма учун 8та клуб кураш олиб борадиган бўлди. Демак, "Насаф" ўз майдонида Иорданиянинг Ал-Файсалий" жамоасини қабул қилади. "Аждарлар" 30 январь куни бўладиган ўйинда иорданияликларни мағлуб этишса, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишади.

"Пахтакор" ҳам битта ўйин орқали гуруҳ босқичига чиқиши мумкин. Бунинг учун Арвеладзе шогирдлари Қатарда "Ал-Ғарафа"ни мағлуб этишлари талаб этилади. Бу ўйин ҳам 30 январга белгиланган.

"Локомотив" эса ўз иштирокини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлашидан хабарингиз бор.

Дарвоқе, бугун ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:49, 06.12.2017.
Ўқилди: 25185 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5908]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3421]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3033]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2687]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2114]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2027]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2003]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1922]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1902]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик