Кириш Регистрация

Марсель Десайи: «Руслар гуруҳдан чиқишади, барибир»

Баҳо:
+ | -

Франциялик машҳур Марсель Десайи 1 декабрь куни Москвада бўлиб ўтган ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросимида мундиал мухлислари фестивали элчиси сифатида иштирок этди.

Якунда россиялик ҳамкасбларимиз 1998 йили Франция терма жамоаси билан шоҳсупага кўтарилган жаҳон чемпионини махсус суҳбатга чорлаб, унинг бўлажак турнир фаворитлари, мезбон жамоа имкониятлари хусусидаги фикрлари билан қизиқишди.

Чемпион ўз навбатида, навбатдаги мундиалдан «сюрприз»лар кутаётганини яширмади.

- Сизнингча, Россия мундиали якунида жаҳон кубоги қайси жамоага насиб этади?

- Шоҳсупага чиқиш учун даъвогар жамоалар ҳозирданоқ маълум: Бразилия, Германия, шунингдек, Франция термалари.

Тўғри, бизнинг жамоа бунинг учун ҳозирги таркибини тўлалигича сақлаб қолиши керак. Аргентиналикларда ҳам имконият чакки эмас. Назаримда, айнан шу 4та жамоада ғолиб чиқиш имконияти кўпроқ - уларда маҳорат ҳам, тажриба ҳам етарли.

- Хўш, ЖЧ-2018да қайси иштирокчи «сирли тулпор» ролида намоён бўлиши мумкин?

- Бу борада хорватлар ўзларини кўрсатишларини хоҳлардим. Шунингдек, Эрон термасидан ҳам кўп нарса кутсак бўлади.

Бироқ бу жамоанинг таркиби нечоғли кучли, футболчиларида «плей-офф»да тўп суриш тажрибаси етарлими - буниси менга қоронғу. Бундай саволларга мундиал пайти жавоб оламиз.

- Дебютантлардан бири Исландия термаси ҳақида нима дея оласиз?

- Ишончли тарзда йўлланмани қўлга киритган жамоа нега энди шов-шув кўтармаслиги керак? Агар митти давлат жамоаси турнирда жиддий натижаларга эришса, уни фақат олқишлайман! Зеро, замонавий футболга «сюрприз»лар ҳам зарур.

- Мундиалнинг энг ёрқин юлдузи сифатида кимни тасаввур қиляпсиз? ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:06, 09.12.2017.
Ўқилди: 2224 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.