Миланнинг “Интер” клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия чемпионати 17-тур доирасида “Удинезе”дан учралган мағлубият хусусида тўхталди.
“Удинезе”дан учралган мағлубият бизни кучлироқ қилади. 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганмиз, бироқ футболчилардан мамнунман.
Улар 17 ўйинда 40 очко йиға олишди. Ишлашда давом этишимиз керак”, - дейди Спалетти.