Италиялик таниқли мутахассис Карло Анчелотти “Арсенал” клуби билан музокара олиб бормоқда.
Манбаларнинг айтишига кўра, Анчелотти Лондон жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолаш билан бирга 40 миллион евро маош олишга келишиб олган.
Анчелоттининг мавсум якунида Арсен Венгер ўрнига келиши кутилмоқда.