Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЎФФ президенти Фарғона вилояти футбол федерацияси фаолияти билан танишди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ишчи гуруҳ билан биргаликда 12 январь куни Фарғонага ташриф буюрди.

Умид Аҳмаджонов дастлаб Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Шуҳрат Ғаниев билан учрашиб, водийда футболни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар борасида суҳбатлашди.

Шундан сўнг Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Нефтчи” ПФК клуби стадиони – “Истиқлол”га бориб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Стадион 20 минг нафар мухлисга мўлжалланган бўлиб, учрашувларни юқори савияда ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган. ЎФФ президенти “Истиқлол” стадионидаги шароитларни юқори баҳолади.

Кейин эса Умид Аҳмаджонов “Нефтчи” ПФК қошидаги аёллар жамоаси аъзолари билан учрашди ва уларнинг машғулот жараёнлари қандай кечаётгани билан қизиқди. Кейин эса аёллар жамоаси аъзоларига тўплар совға қилинди.

Шундан сўнг, ЎФФ президенти “Нефтчи” ПФК академияси тарбияланувчилари билан учрашди. Болажонларга ҳам машғулотлар ўтказишда фойдаланиш учун тўплар совға қилинди.

“Нефтчи” клуби фаолияти билан танишилгандан кейин ЎФФ президенти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилояти футбол федерациясига ташриф буюрди. Вилоят футбол федерацияси фаолияти ўрганиб чиқилди.

Шу ернинг ўзида Умид Аҳмаджонов вилоят федерациялари масъуллари иштирокида мажлис ўтказди. Мажлисда ЎФФ бошқарма бошлиқлари, Наманган, Андижон ва Фарғона вилояти футбол федерациялари ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мажлис давомида вилоят футбол федерацияси томонидан оммавий футбол, болалар ва ўсмирлар футболи, мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Вилоят футбол федерациялари томонидан йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Водий аҳли футболни жуда севади. Бу ерда футболнинг жонкуяр мухлислари кўп. Ана шу мухлисларни, халқимизни хурсанд қилиш учун асдойдил меҳнат қилишимиз керак. Бунинг учун, кўзи ёниб турган, футбол ривожи учун ҳалол ишлашга тайёр инсонларни ишга олиш керак. Мана “Олтин водий” дастури бўйича ишлар бошланмоқда. Режа бўйича бу йил бутун республика бўйлаб 1000 га яқин мусобақа ўтказиш режалаштирилган. Шулардан 600 таси водийда ўтказилади. Жумладан, Фарғонада 200 га яқин болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказамиз.

Эндиликда футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак. Қабул давомида ЎФФ масъул ходимлари албатта иштирок этади. Шунингдек, ОАВ вакиллари ҳам қабул жараёнини кенг ёритиб боришлари керак.

Шунингдек, Фарғонада мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш масаласига жиддий ёндашиш зарур. Эндиликда, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳакамлар ва мураббийларнинг савиясини ошириш бўйича семинарларнинг барча харажатларини қоплаб беради. Бу чора-тадбирлар истеъдоди бўла туриб, молиявий сабаб лицензия ололмай юрган мураббий ва ҳакамларга яхшигина имконият”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

“Водийда футболни ривожлантириш учун кўп меҳнат қилиш керак. Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани. Насиб қилса, бу йил водийда футбол байрами уюштирамиз. Бу ерда халқаро талабларга жавоб берадиган шундай чиройли стадионлар барпо этилган. Бу стадионларда Олимпия терма жамоамиз иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Бу водий аҳли учун ўзига хос совға бўлади”, – дея қўшимча қилди Умид Аҳмаджонов.

 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:44, 12.01.2018.
Ўқилди: 4623 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.