Кириш Регистрация

Чемпионларимизни хорижликлар қандай табриклашди?

Баҳо:
+ | -

Турли ижтимоий тармоқларда, интернет саҳифаларида Хитойда совуқ ва қорли об-ҳаво шароитида ўтказилган Осиё чемпионати финал учрашуви ва унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг қайд этган натижасига кўплаб хорижлик мухлису мутахассислар, футболнинг ашаддий ишқибозлари қизғин муҳокама қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини қолдирмоқда.

Жумладан, Youtube каналига жойлаштирилган (https://www.youtube.com/watch?v=15wU3rmgJU4) видеога йўлланган қатор фикрлар бунинг далилидир. 

Уларнинг баъзиларини сизларга ҳам илиндик.

money wave:

"Ўзбекистон буюк терма жамоа, Вьетнам ҳам ажойиб, улар катта тарих яратди, икки терма жамоага ҳам чексиз ҳурматимизни изҳор этамиз, ажойиб ўйин учун катта раҳмат! Жанубий Кореядан"

Rd Zhang:

"Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси устунлик қилди. Вьетнамликлар хафа бўлмаса ҳам бўлади. Уларнинг финалгача етиб боргани ҳам катта муваффақият"

Fajri Reynaldo:

"Ўзбекистонни табриклайман, сизлар ғалабага муносибсизлар"

Lưu Sơn Tùng:

"Ўзбекистон, ғалаба муборак бўлсин! Сиз бунга лойиқсиз. Вьетнамликлар ҳам хафа эмас, улар ҳам хурсанд"

Hoan Thanh:

"Ўзбекистонни табриклаймиз. Вьетнам терма жамоаси учун мағлубият ҳам яхшиликка, чунки энди жаҳон чемпионатига қатнашиш учун кўпроқ машқ қиламиз"

Patrick Chak:

"Бу мағлубият уларга (вьетнамликларга) катта сабоқ бўлди. Сизлар ҳар доим ҳам пенальтидан ғалаба қозонавермайсизлар"

Hoàng Nguyễn:

"Ўзбекистонни табриклайман! Мен Вьенамданман. Ҳар икки жамоа ҳам жуда ажойиб. Мен ўз жамоам билан фахрланаман, улар афсона яратди. Вьетнам жамоасига раҳмат. Улар жуда яхши ўйин кўрсатди, умид қиламанки, ҳар икки жамоа ҳам кейинги жаҳон чемпионатида иштирок этади"

Tom Vo:

"Ўзбекистонни Вьетнам номидан табриклайман, сизлар ғалабага лойиқсизлар!"

Манба: uza.uz
Киритилди: 20:20, 28.01.2018.
Ўқилди: 10839 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5488]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3306]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2900]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2786]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2576]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2473]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2079]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2053]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1973]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1866]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик