“Бавария” устози Юпп Хайнкесс жамоа аъзоси Томас Мюллер ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
“Томас майдонда ҳақиқий етакчи, жамоани усиз тасаввур қила олмайман. У майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам машҳур шахс. Томасдек футболчи Европада йўқ.
Мюллер жамоада ўзига хос ҳурматга эга. Унинг жамоадан кетишини истамаган бўлардим”, деди Хайнкесс.