“Реал”нинг собиқ президенти Роман Кальдерон клубнинг ёздаги асосий трансфер мақсадини айтди. Унинг фикрича, “Реал” бор эътиборини Кейнга қаратади.
“Кейн — “Реал”нинг асосий трансфер мақсади. Агар Кейннинг трансфери амалга ошмаса, бор эътибор Левандовскига қаратилади”, деди Кальдерон.